Ko'rishlar soni: 1,055 

Ijtimoiy gumanitar fanlar

Филиал 2008 йилда ташкил топган бўлиб, унда асосан “Ижтимоий-гуманитар, актёрлик санъати ва санъатшунослик” кафедраси 2014 йилгача фаолият юритиб келган. 2014/2015 ўқув йилида  филиал контингентини ҳисобга олган ҳолда «Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» ва «Ижтимоий-гуманитар ва санъатшунослик» кафедраси бўлиб иккига бўлинади.

«Ижтимоий-гуманитар ва санъатшунослик» кафедраси асосан “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш” ва “Техноген санъати: кино, телевидение ва радио овоз режиссёрлиги” мутахасисликларини ўз ичига қамраб олган эди. 2018 йилга келиб филиалимизда  яна мутахассислик очилиб шундан; “Кутубхона-ахборот фаолияти: кутубхоначилик ва библиография” ва  “Санъатшунослик: саҳна ва экран санъати  драматургияси” мутахасисликлари кафедра таркибига қўшилди. Шу сабабли 2019-йил 1-майдан  бошлаб Филиалимизда яна икки кафедра ташкиллаштирилди,  кафедра «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраси деб номлана бошлади. Кафедрада 1 фан  доктори, 3 фан номзоди, 2 катта- ўқитувчи, 5 ассистент профессор-ўқитувчилар педагогик фаолият юритиб келмоқда. Кафедрани 2013-2015 йиллар аролиғида тарих фанлари номзоди Светлана Есбергенова, 2015-2016 йиллари Дилфуза Бекимбетовалар бошқарган. Бугунги  кунда кафедрани тарих фанлари номзоди Лариса Уразова бошқариб келмоқда.

Кафедранинг илмий салоҳиятини юксалтириш ва ўз илмий ижодини юзага чиқариш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчиларидан  катта ўқитувчи – Айнура Бекжанова «Қорақалпоғистон мактабларида чет тилларини ўрганишнинг шаклланиши ва ривожланиши» ва катта ўқитувчи Амангул Утепбергенова «Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон радио ва телевидениянинг ривожланиш тарихи (1991-2020 йй.)» мавзуларида ўз илмий ишларини давом эттирмоқда.

Кафедра мудири Л.К.Уразова Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон  бўлими Қорақалпоқ ижтимоий фанлар тадқиқот институти билан ҳамкорликда ИЖ.7.18 -«Повседневная история города Нукус- столица Каракалпакстана в мемуарах и воспоминаниях (вторая половина XX века)». (Фонд поддержки фундаментальных исследований Академии Наук Республики Узбекистан на 2018-2019 годы) деб номланган лойихада  иштироқ этди.

Бундан ташқари кафедранинг профессор-ўқитувчилари “Kreativ Spark: Олий таълим дастури” халқаро лойиҳа аъзолари сифатида Ўзбекистондаги Буюк Британия Кенгаши «Xumo partners» компанияси вакиллари билан биргаликда олиб борилаётган лойиҳа иштирокчилари ҳисобланади. Бу лойиҳа доирасида 2018 йил 16-17 ноябрь оралиғида кафедра ўқитувчиси Айнура Бекжанова  “Creative Central Asia (Креатив Марказий Осиё)” Қозоғистон Республикаси Астана шаҳрида Hilton Garden Inn номли меҳмонхонасида Британия Кенгаши томонидан ўтказилган форумда, 2019 йил 5-7 март кунлари оралиғида  Тошкент шаҳрида семинар тренингда иштирок этди. Шунингдек,  кафедра профессор –ўқитувчилари  Л.К.Уразова, А.М.Бекжанова ва С.С.Кожалепесовлар 2020 йил 29 февралда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Kreativ Spark: Олий таълим дастури” халқора лойиҳа асосида Ўзбекистондаги Буюк Британия  Кенгаши «Xumo partners» компаниясы вакиллари иштирокида «Маданият ва санъат соҳасида креатив ижодий тадбиркорлик фаолияти бўйича ўқитишнинг долзарб масалалари» номли амалий семинар тренингда қатнашди. 2020  йил 19 февралда «Қорақалпоғистон канали  «Assalawma Aleykum Qaraqalpaqstan» дастурида катта ўкитувчи А.Бекжанова ва «Халқ ижодиёти, маданият ва кутубхона фаолияти» кафедрасининг катта ўқитувчиси Г. Сапарбаева «Kreativ Spark» лойиҳаси  бўйича ўз маълумотлари билан қатнашди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус талим вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил 17-19 октябрь кунлари Ташкент шаҳридаги Бирлашган Aраб Амирлиги таълим соҳаларида тажрибали мутахассислар иштирокида семинар тренинг ўтказилиб унга кафедра профессор-ўқитувчиси А.Бекжанова қатнашиб келди. У ерда Рабдана академияси Абу-Даби ва Заида  университетининг профессорлари юртимиз билимдонлари учун 3 та йуналишда махсус тренинг ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрациясининг 2019 йил 28 августдаги 15-сонли мажлис баённомасида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида Қоракалпоғистон Республикаси Халқ таълимига қарашли Умумтаълим мактабларида «Mактаб-олий ўқув юрти» дастурини бажариш ҳамда ўқув тарбия жараёни сифатини янада такомиллаштириш бўйича методик ёрдам бериш мақсадида кафедра профессор- ўқитувчилари 2019 йил октябрь ойида Шоманай туманидаги умумтаълим мактабларида маҳорат дарсларин ўтиб келишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси  ёнидаги 2019 йил 28 августдаги 15-сонли мажлис баённомасида берилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича 2020 йил 27 январь Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткул туманида Халқ таълимига қарашли  3 сонли “Болалар мусиқа санъати” мактабида кафедрамиз профессор-ўкитувчилари Л.Уразова, A.Бекжанова, С.Кожалепесовлар мусиқа санъати соҳаси бўйича ўқувчиларга маҳорат дарсларини ўтиб келди.

“Ижтимоий – гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчилари ташкилий-услубий тадбирларни ўтказишда фаол иштирок этиб келмоқда.

1989 йил 21-октябрь – Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши муносабати билан ўтказилган  тадбир жараёни.
1989 йил 1 декабрь Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан ўтказилган тадбир жараёни.
8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Кониституция кунига боғишланган тадбир жараёни.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Мурувват аёллар интернат уйида кафедранинг профессор –ўқитувчилари ва “Халқ ижодиёти, маданият ва кутубхона фаолияти” кафедраси катта ўқитувчиси Г.Сапарбаева билан биргаликда “Улуғ келажагимиз бугундан бошланади» номли адабий-мусиқали учрашув тадбири ташкиллаштирилди.