Ko'rishlar soni: 2,295 

Axborot texnologiyalari markazi

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали (кейинги ўринларда матнда ЎзДСМИ Нукус филиали деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 апрелдаги №ПК-845- сонли карори асосида ташкил этилган ва 2012 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида”ги № 1771-сонли қарори асосида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали деб номи ўзгартирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ахборот ресурс марказида 1 та штат бирлиги ажиратилган. Ахборот ресурс марказида  кутубхоначи лавозимида Генжебаева Насиба Дамировна фаолият олиб бормокда 2019-йил 11-май санасидан бошлаб.

Ахборот-ресурс маркази умумий китоб фонди 14319 сондаги адабиётларни ўз ичига олади. Филиал Ахборот-ресурс марказида адабиётларнинг электрон шаклини яратиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда ва электрон шаклга ўтказилган адабиётларни китобхонлар топиб олишларига учун қўлайликлар яратиш мақсадида электрон каталоглар яратилган. Ҳозирги кунга келиб электрон шаклга ўтказилган адабиётларнинг сони 7146 донадан иборат.

Электрон кутубхонадан масофадан фойдаланиш бўйича – Профессор-ўкитувчилар ва талабалар электрон  кутубхонадан масофадан туриб фойдаланиш учун Ахборот ресурс маркази томонидан телеграм мессенжер https://t.me/uzdsminf_arm орқали ташкил этилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25-август кунги 608-сонли буйруғи асосида, http://ziyonet.uz  сайтини бойитиш учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали  кўйидагича электрон ахборот ресурсларини жойлаштирди.

  • битирув малакавий ишлари – 30 та,
  • талаба ёшларнинг мустақил иш – 10 та,
  • курс ишлари – 10 та,
  • реферат ишлари – 10 та,
  • ҳар бир дарсларнинг видео материаллари – 40 та.

Филиалда оптик толали ҳамда Wi-Fi технологиялари асосида қамраб олган ягона корпоратив тармоқ яратилди ва филиалнинг барча ходимлари, педагоглар ва талабалар учун тармоқдаги компьютердан эркин ва қулай фойдаланиш имкониятини берди. Интернет тармоғидан фойдаланишда “Керио контроль” дастури асосида ҳар ҳил диний экстремистик оқимлардан ва ёшларга ножўя таъсир қиладиган видео фильмлардан ҳимоя қилинган.

АРМларда Wi-Fi зоналар ташкил этиш бўйича – Филиал Ахборот ресурс марказига ҳозирги замонавий ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятин бериш мақсадида Wi-Fi зонаси ташкил этилди, талабалар ва абитуриентлар электрон ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга.