Ko'rishlar soni: 2,298 

Kadrlar bo’limi

Бўлим тўгрисида умумий маьлумот

Ходимлар бўлими Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг мустакил таркибий кисми хисобланади.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгрисидаги конуни»га,»Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га, Олий таълим тўгрисидаги Низом ва университет Низомига хамда Мехнат Конунчилиги меъёрий ҳукукий хужжатларига, университет Ректори буйрукларига, кўрсатмаларига, йўрикномаларига хамда мазкур Низомга амал килади.

Ходимлар бўлими  «Ходимлар бўлими»  каби юмалок мухрга эга.

Бўлим бевосита институт директорига бўйсунади.

Булимнинг асосий вазифалари

Ишга олинган хар бир ходим ва профессор-ўкитувчилар ўртасидаги мехнат шартномалари, ходимларнинг мехнат дафтарчаларини хамда фаолиятига оид буйрукларни тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Институт профессор-ўкитувчилари, ўкув-ердамчи ва маъмурий  хўжалик-ходимларини ўрнатилган тартибда ишга олиш, бошка ишга ўтказиш, вазифасидан озод этиш бўйича буйрук лойихаларини тайёрлаш.

Профессор-ўкитувчи ва ходимларнинг кўнимсизлигини тахлил килиш, ходимлар сифат таркибини яхшилаш ва уларни ўрнашиб колиш борасида олиб бориладиган ишлар, фойдаланиш учун маълумотлар, шунингдек фаолиятга оид бошка кўрсаткичларни ўрганиш.

Институт профессор-ўкитувчилари хамда факультет декан ва декан ўринбосарларини давлат аттестациясини ташкил этишда кўмаклашиш.

Институт номенклатурасига кирувчи ходимлар захирасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш борасида рахбариятга таклифлар бериш.

Институт ходимларини вазирлик ва тармок мукофотлари билан такдирлаш ишларини ташкиллаштиришда рахбариятга таклиф киритиш.

Кадрлар бўлими ходимларининг  вазифалари

Директор номенклатурасига кирадиган административ-бошкарув, муҳандис -техник, ўкув-ёрдамчи, ва маъмурий-хўжлик ходимлари таркибини институт раҳбарияти билан биргаликда  танлаш ва мехнат конунчилиги меъёрларига асосланган холда расмийлаштириш.

Директор номенклатурасига карашли институт ходимларини ишга кабул килиш, бошка доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор килишни ўз вактида расмийлаштиришни ташкил килиш, шунингдек  юкори идора номенклатурасига кирувчи ходимларни мансабларга тасдиклаш учун ҳужжатларни такдим  этиш.

Институт талабалари ва ходимларининг шахсий хужжатларни юргизилишини назорат килиш.

Белгиланган меъёрий хужжатлар асосида институт ходимларининг статистик хамда шахсий ҳисобини назорат килиш.

Мехнат дафтарчаларини  юргизишни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига риоя килган ҳолда хисобини олиб боришни назорат килиш.

Штатлар жадвалига биноан ҳодимларни ишга олиш, бошка доимий ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор килишда мехнат конунчилигига амал килган холда ечим кабул килиш.

Ходимларнинг мехнат интизоми ва ички меҳнат қоидалари тартибига риоя қилишларини институт касаба уюшмаси билан биргаликда назоратини ташкил этишда иштирок килиш.

Институт аттестацион комиссияларининг ишларида катнашиш.

Кадрлар захирасини ташкил килишда қатнашиш.

Профессор-ўкитувчилар танловини ташкил килиш ва бўш лавозимларни эгаллаш учун танловдан ўтувчи профессор-ўкитувчилар рўйхатини тайёрлаш.

Тарификацион комиссияда катнашиш ва илмий-педогогик стажга кўра институт ходимларига ойлик маошларини белгилаш бўйича буйрук лойихаларини  тайёрлаш, шунингдек, касаба уюшмаси билан биргаликда  институт ҳодимлари ва уларнинг оилаларига нафақалар белгилаш учун ҳужжатлар тайёрлаш, ижтимоий таъминот органларига уларни такдим этиш.

Институтда фаолият юритаётган барча ходимларга гувоҳнома  ва маълумотномалар бериш (бериш тартибини ва унга мутасадди шахсни   ректор  белгилайди).