Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелда «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ижро этиш ва олий таълим тизимида самарадорликка эришиш мақсадида 2017 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 515-сонли қарори қабул қилинди ва Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди.
Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасининг барча олий таълим муассасаларида 2017 йилнинг декабрь ойида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ўз фаолиятини бошлади.
2017 йил 21 декабрь куни Узбекистон давлат санъат ва маданият институти нукус филиал таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди ва ўз фаолиятини бошлади. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тавсиясига биноан Калекеев Қууанышбай Жартыбаевич мазкур бўлимнинг бошлиғи қилиб тайинланди.
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ўз фаолиятини ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2017 йил 30 декабрдаги 50-сон буйруғи билан тасдиқланган «Республика олий таълим муассасалари таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими тўғрисида»га намунавий Низом, тегишли тартибда тасдиқланган иш режаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 941-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Тармоқ тариф-малака маълумотномаси» асосида олиб боради.
Бўлимнинг асосий вазифалари университетимиз талабаларининг эгаллаган билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва филиалнинг ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир қилган омиллар тўғрисидаги маълумотларни Филиал директори ва Давлат инспекциясига тақдим этишдан иборат.
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi



Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг 2018 йил I чорак (январь-март) учун иш режасининг
ХИСОБОТИ ТЕЗИСЛАРИ


4-банд

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг тегишли бўлимлари ва кафедраларининг иш режаларини таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмунидан келиб чиқиб, тегишли таркибий тузилмаларга таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларни киритиш, таклифлар бериш бўйича саволномаси юзасидан

МАЪЛУМОТНОМА


1. Ўқув юкламалари тақсимотининг профессор-ўқитувчилар мутахассислигига мослиги;
ЎзДСМИ Нукус филиалида 2017/2018 ўқув йили учун кафедралар ўқув юкламаларини шакллантиришган ва мавжуд юкламалар профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислигига мос тақсимланган. Филиалда мавжуд 2та кафедраларда асосий штатда 18 нафар педагог-ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 16 нафари танлов асосида фаолият олиб бормоқда. Танловдан ўтмаган педагог-ходимларнинг 2 нафари охирги уч йилда магистратурани тамомлаган ёш мутахассислар хисобланади.
2. Таълим жараёнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар илмлар, илмий-тадқиқот институти билан амалий ҳамкорлик шартномалари тузилган.
ЎзРФАҚҚБ Қорақалпоқ ижтимоий-гуманитар илмий тадқиқот институти илмий-ходими т.ф.н. Л.Уразова «Ижтимоий-гуманитар ва санъатшунослик» кафедраси мудири лавозимига тайинланган.
Ажиниёз номидаги НДПИ п.ф.д., профессор, О.Алеуов, саънатшунослик фанлари номзоди Т.Уразимова, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри Бош дирижёри, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофати лауреати Қ.Заретдинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофати лауреати Ж.Султабаев, Ўзбекистон халқ артисти ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист А.Шарипов, Қорақалпоғистон Республикаси телерадио компаниясидан Е.Есемуратов, “Қорақалпоқкино” агентлигидан Б.Низаматдинов, Нукус санъат ва маданият коллежи ўқитувчиси Г.Сапарбаевалар каби тажрибали мутахассислар таълим-тарбия жараёнига жалб этилган.
3. Машғулотларни ташкил этишда илғор хорижий, илмий-педагогик, инновацион ва АКТларининг жорий этилганлиги;
Филиал 2015-2016 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёни курслар ва предметлар кесимида модул тизимида ташкил этилиб дистанцион электрон ўқитиш жорий қилинган (http://213.230.99.219/moodle/ - LMS moodle платформаси). Ҳозирги кунда 117 номдаги фанлар LMS moodle платформасига киритилган бўлиб 8 гигабайт электрон информациядан иборат, жумладан: - 45 электрон тест саволлари ва топшириқлар: - 351 та электрон маълумотлар; - 234 та амалий машғулотлар учун электрон материаллар; - 117 та маъруза электрон презентацияси мавжуд. Филиал серверида жойлашган маълумотлар ва модул тизими мунтазам равишда замонавий педагогик ва инновацион технологиялар билан бойитиб борилган.
Филиалда ўқитиш усуллари (анъанавий, ноанъанавий), технологиялар (креатив ўқитиш технологиялари, муаммоли ўқитиш технологиялари, ўқитишнинг ўйинли технологиялари, ўқитишнинг инновация технологиялари), ўқитишнинг интерактив методлари ва масофадан ўқитиш ўқув жараёнига муваффақиятли татбиқ этилган, уларни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш ишлари олиб борилган.
Филиалда дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини ташкил қилиш мақсадида мавжуд жами 37 компьютердан 18 таси бевосита ўқув жараёни учун ажратилган ва шундан 12 таси компьютер синфида ўрнатилган.
4. Ўқитилаётган ҳар бир фан бўйича (тиллар кесимида) ўқув услубий материалларни такомиллаштириш, тақдимот материалларини тайёрлаш, ҳамда ҳорижий адабиётларда келтирилган янгиликлар билан узвийликни таъминлаш ва бойитишга қаратилган масалалар;
Филиалда мавжуд 5та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқув-меъёрий хужжатлар (ДТС, МТ, ЎР, ФД) билан тўлиқ таъминланган. Жумладан, бакалавриат таълим йўналишларининг 1-курси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар, 2-курси вазирликнинг 2016 йил 16 апрелдаги 137-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар, 3-курси Вазирликнинг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар, 4-курс эса Вазирликнинг 2014 йил 10 мартдаги 84-сонли ва 13 ноябрдаги 430-сонли буйруқлари асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган. Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқув жараёни ушбу ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда ректор томонидан тасдиқланган ишчи ўқув режалари ва ишчи ўқув дастурлари асосида ташкил этилган.
Филиалда бакалавриатуранинг 1 курсида ўқитиладиган фанлардан ўқув режасида ажратилган соатлар хажмидан келиб чиқиб ўқув-услубий мажмуалар яратиш таянч ОТМлар билан ҳамкорликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 1 мартдаги 107- сонли буйруғи билан тасдиқланган услубий кўрсатма талаблари асосида такомиллаштирилган.
5. Мутахассислик кафедраларда моддий техник таъминотни кўтариш ҳамда лаборатория ишларини янада жонлантириш ва тайёрлаш;
Филиалга 5 дона мультимедиали видеопроектор олинган бўлиб барчаси ўқув жараёнида фойдаланилган.
Филиал ўқув жараёни замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар билан талаб даражасида таъминланган. Жами 37 дона замонавий компьютерлар (ҳар 100 талабага 11 компьютер) мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси интернет тармоғига уланган.
Филиалда 1та компьютер синфидан ўқув жараёнида фойдаланилмоқда.
6. Ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодий соҳалари ва тармоқларнинг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли Қарори асосида қабул қилинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарорлари ва буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида педагог кадрларни қайта тайёрлаш таълим муассасалар томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги кўчма машғулотларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларида ҳамда ўқув-тадқиқот марказларида, музейларда мақсадли ишлар амалга оширилган. Жумладан: Филиал кафедралари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри, Нукус маданият ва санъат коллежи, С.Хожаниязов номидаги Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, «Қорақалпоқкино» агентлиги, Нукус шаҳар маданият бўлими, Қори Ниёзий номидаги ЎзПИТИ ҚР филиали ва ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар илмлар, илмий-тадқиқот институти, Фанлар академияси билан ўзаро хамкорлик шартномалар имзоланган.
7. Таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси, кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасига йўналтирилганлиги;
2017-2018 ўқув йилида филиал кафедраларини қамраб олган 2 та инновацион гуруҳлар ташкил этилиб, 47 нафар аъзодан иборат, улардан: профессор-ўқитувчилар 7 нафар, иқтидорли талабалар 29 нафар ва 11 нафар ташкилот ва муассасалар вакилларининг режа бўйича фаолият олиб бориши режалаштирилган. Инновацион ҳамкорлик гуруҳлари томонидан корпоратив ҳамкорлик йўлга қўйилган ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари фаолиятига оид 2 та муаммо аниқланган ҳамда ана шу муаммолар таҳлилий ўрганилган ҳолда уларнинг ечимини топиш чора-тадбирлар белгиланган. Шартнома асосида инновацион ҳамкорлик йўлга қўйилган корхоналар 5та.
1. Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат академик мусиқий театри
2. С.Хожаниязов номидаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри
3. Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси
4. «Қорақалпоқ кино» агентлиги
5. Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри
Мазкур ҳамкорлик доирасида 1та битирув малакавий иши бажарилган.
8. Илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётганлигини, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари;
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаларига кўйидагича «Жасаў ушын гүрес» (қисқа метражли фильм), Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали овоз ёзиш студияси, «Тәғдир тәшўиши» (еки бөлимли пьеса), «Қоңсының қызы» (икки бўлимли пьеса), «Алыс планетаға қысқа ўақыт» (икки бўлимли беш картинали пьеса), «Өнермент» (миллий саз-асбоб ва уй буюмлар сувенирлари), «Шебер қоллар» (миллий ва замонавий кийимлар) ишланмаларни тақдим этган. Натижада 5 000 000 сўмлик шартнома имзоланган ва махсус сертификат билан тақдирланган.
9. Халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши;
1. Филиал нуфузли хорижий ўқув ва илмий марказлари билан 1та ҳамкорлик шартномаларини имзолаган (С.А.Герасимова номидаги Бутунроссия кинематография университети). Таълим, илм-фан соҳаларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Шунингдек, алмашинув дастурлари доирасида 2017 йил 22-29 ноябрь кунлари ЎзДСМИ ва British Council билан ҳамкорликда ўтказилган семинар тренингга филиал ўқитувчиларидан Г. Ходжаметова ва А.Заматдиновлар иштирок этган.
10. Маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини, профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатлари қаратилган масалалар;
ЎзДСМИ Нукус филиалида 2 та кафедра мавжуд. Талабалар 20 та академик гуруҳга бирлаштирилган. Шундан:
1. Режиссёрлик ва актёр маҳорати кафедрасида 12 та академик гуруҳ.
2. Ижтимоий-гуманитар ва санъатшунослик кафедрасида 8 академик гуруҳ.
Ҳар бир гуруҳда мураббийлар томонидан гуруҳ талабалари тўғрисида маълумотлар банки яратилган. Мураббийлик соатлари ва ундан ташқари вақтларда олиб борилган тарбиявий ишлар, тадбирлар, уюштирилган саёҳатлар баённомалар, маълумотномалар, фотосуратлар, дисклар билан асосланган. Филиалнинг август ойидаги Илмий кенгаши йиғилишида филиалда гуруҳ мураббийлари фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сон қарори ижроси юзасидан Гуруҳ мураббийларини доимий рағбатлантириб борилишини таъминлаш мақсадида “Гуруҳ мураббийлари фаолиятини баҳолаш мезони” ишлаб чиқилган.
Кафедралардаги академик гуруҳ мураббийларининг иш фаолияти:
• «Ахборот ва мураббийлик соати» машғулотларини талаб даражасида ўтказилиши ва гуруҳ талабалари тўғрисидаги маьлумотлар шакллантирилганлиги;
• Гуруҳ талабалари давомати 100 фоиз бўлишини таъминлаганлиги;
• Кийиниш ва ўзаро суҳбат одобларига риоя қилиш (гурух талабалари ўртасида ҳам);
• Талабалар турар жойи, хусусий хонадонлар, ижарада турадиган талабаларнинг яшаш шароити билан мунтазам танишиш ва тегишли чоралар кўрилишини таъминлаганлиги;
• Гуруҳ талабаларини давра суҳбатлари, кинотеатр томошалари ва маданий тадбирларга олиб борганлиги;
• Гуруҳ талабаларидан атоқли шахслар номидаги Давлат стипендияларига сазовор бўлганлиги учун;
• Гуруҳ талабаларини умумхалқ байрамларида ва бошқа жамоат тадбирларида фаол иштирокини таъминлаганлиги;
• Гуруҳ талабаларини фан ва спорт тўгаракларида иштирок этишга қизиқтириш, фан олимпиадалари ҳамда спорт мусобақаларида фаол иштирокини таъминлаганлиги;
• Гуруҳ талабаларининг ота-оналари билан мулоқат қилиб борганлиги:
• Кутубхонага (АРМ) аъзо бўлиш ва китоблардан гуруҳ талабаларининг фойдаланишини назорат қилганлиги тўғрисидаги мезонлар асосида ўрганиб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833- сонли Қарори ижроси юзасидан филиалда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ёшлар, жумладан, уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилган ва расмийлаштирилган.
Ҳафтанинг пайшанба куни “Профилактика куни” деб белгиланиши муносабати билан учрашув, давра суҳбатлари, фильмлар намойиши ўтказилган. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан 2017 йил март, апрель, май, август ҳамда 2018 йил январь ойларида филиал директори П.Палуаниязов, директор ўринбосарлари филиал педагог-ходимлари ва гуруҳ сардорлари ҳамда “Ёшлар иттифоқи ташкилоти” етакчилари билан учрашувлари ташкил этилган. Учрашувларда филиал талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли Қарори мазмун-моҳияти билан ҳам таништирилган. Бундан ташқари 2018 йил 16 февралда Нукус шаҳри прокурори ёрдамчиси Г.Пирназарова, ИИБ ходимлари томонидан филиал педагог-ходимлари ва гуруҳ сардорлари билан очиқ мулоқот ўтказилган. Унда 80 нафардан ортиқ иштирокчилар жалб этилган. Кун тартибидаги асосий масала коррупцияга қарши кураш ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар.
Филиалда “Ҳуқуқ ва бурч нима”, “Давлат, ҳуқуқ, бурч”, “Жаҳолатга қарши - маърифат”, "Диний экстремизм-тинчлик ва тараққиёт душмани", "Маърифий ислом - ақидапарастликни қоралайди", “Инсон қадр-қиммати ва адолат барча учун”, “Одам савдоси, чет давлатларда ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ва уни олдини олиш”, “Инсон шахси дахлсиздир”, “Миграция: муаммолар, фикрлар, таклифлар”, “Ёшларни тажовузкор ғоялар, Интернет орқали радикаллашув таҳдидидан асраш”, “Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи ва қонуний мажбуриятлари”, “Фарзандингиз ҳаётга тайёрми?”, “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир”, “Ватан меҳридан юксалаётган авлод”, “Вояга етмаганлар томони¬дан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш”, "Миссионерлар ким ва уларнинг мақсади нима?", мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилган.
Филиалнинг 1 та, кафедралариннг 2 та, гуруҳлар мураббийларининг 1 та маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар режалари ишлаб чиқилган. Ватанпарварлик тарбияси бўйича 8 та учрашув ва давра суҳбати бўлиб ўтган ва унда 19 нафар профессор-ўқитувчи ва 172 нафар талаба ёшлар иштирок этган. Ахлоқий тарбияга оид 6 та учрашув ва давра суҳбати бўлиб ўтган ва унда 14 нафар профессор-ўқитувчи ва 150 нафар талаба-ёшлар иштирок этган. Фуқаролик позициясини шакллантириш ва ҳуқуқий тарбия бўйича 4 та тадбир амалга оширилган бўлиб, уларда 16 нафар профессор-ўқитувчи ва 164 нафар талаба-ёшлар иштирок этган. Спорт тадбирлари 5 та учрашув ва давра суҳбати ўтказилган бўлиб, уларда 100 нафар талаба иштирок этган. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш бўйича 5 та учрашув ва давра суҳбати ўтказилган бўлиб, унда 13 нафар профессор-ўқитувчи ва 130 нафар талаба-ёшлар иштирок этган.
Филиалда ижодий тўгараклар сони 3 тани, бадиий тўгараклар сони 3 тани, касбий тўгараклар сони 2 тани, спорт-соғломлаштириш тўгараклари сони 4 тани ташкил этган. Ижодий-бадиий тўгаракларда 42 нафар, касбий тўгаракларда 51 нафар, спорт-соғломлаштириш тўгаракларида 56 нафар талаба иштироки таъминланган.



6-бант

2018 йил, 12 январь
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ва ички экспертлар гуруҳининг «Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» ҳамда «Ижтимоий гуманитар ва санъатшунослик» кафедраларинидаги ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, намунавий ўқув режалари, ишчи ўқув режалари, намунавий ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш бўйича

МАЪЛУМОТ


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг 2018 йил I чорак (январь-март) учун иш режасининг 6-бандида белгиланган масалалар юзасидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ва ички экспертлар гуруҳи «Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» ҳамда «Ижтимоий гуманитар ва санъатшунослик» кафедраларинидаги ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, намунавий ўқув режалари, ишчи ўқув режалари, намунавий ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиб чиқди.
Филиалда мавжуд 10та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқув-меъёрий хужжатлар (ДТС, МТ, ЎР, ФД) билан тўлиқ таъминланган. Жумладан, бакалавриат таълим йўналишларининг 1-курси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар, 2-курси вазирликнинг 2016 йил 16 апрелдаги 137-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар, 3-курси Вазирликнинг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар, 4-курс эса Вазирликнинг 2014 йил 10 мартдаги 84-сонли ва 13 ноябрдаги 430-сонли буйруқлари асосида тасдиқланган ўқув-меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган. Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқув жараёни ушбу ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда ректор томонидан тасдиқланган ишчи ўқув режалари ва ишчи ўқув дастурлари асосида ташкил этилган.
Филиалда бакалавриатуранинг 1 курсида ўқитиладиган фанлардан ўқув режасида ажратилган соатлар хажмидан келиб чиқиб ўқув-услубий мажмуалар яратиш таянч ОТМлар билан ҳамкорликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 1 мартдаги 107- сонли буйруғи билан тасдиқланган услубий кўрсатма талаблари асосида такомиллаштирилган.
Филиалда жами 10 та таълим йўналиши иккита кафедра мавжуд.
1. «Ижтимоий гуманитар ва санъатшунослик» кафедрасида:
1.1. 5151700-Маданият ва санъат мусасаларини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида умумий 62 фан ўтилади, шундан: кузги семестрда-52; ёзги семестрда-49)
1.2. 5151400-Техноген санъати (кино, телевидение ва радио овоз режисёрлиги) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида умумий 60 фан ўтилади, шундан: кузги сем-53; бёзги сем-49)
2. «Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» кафедрасида:
2.1. 5150300-Актёрлик санъати (мусиқали театр актёрлиги) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида умумий 58 фан, шундан: кузги сем-51; ёзги сем-47)
2.2. 5150400-Режиссёрлик (Драматик театр режиссёрлиги) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида 11 фан шундан: 1-семестр 10 фан, 2-семестр 10 фан)
2.3. 5150400-Режиссёрлик (Мусиқий театр режиссёрлиги) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида Жами 14 фан шундан: 3-семестр 11 фан, 4-семестр 12 фан)
2.4. 5150400-Режиссёрлик (Телевидение ва радио режиссёрлиги) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида Жами 19 фан шундан: 5-семестр 12 фан, 6-семестр 12 фан, Жами 12 фан шундан: 7-семестр 10 фан, 8-семестр 7 фан)
5150400-Режиссёрлик йўналишида 4 курс бўйича умумий 56 фан, шундан: кузги семестрда-43; ёзги семестрда-41 фан ўтилади.
2.5. 5151600-Халқ ижодиёти (ашулла ва ракс) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида Жами 18 фан шундан: 1-семестр 14 фан, 2-семестр 14 фан)
2.6. 5151600-Халқ ижодиёти (фольклор ва этнография) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида Жами 18 фан шундан: 3-семестр 14 фан, 4-семестр 15 фан)
2.7. 5151600-Халқ ижодиёти (чолғу жамоаларига раҳбарлик) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида (Жами 20 фан шундан: 5-семестр 16 фан, 6-семестр 15 фан)
2.8. 5151600-Халқ ижодиёти (вокал жамоаларига раҳбарлик) таълим йўналиши (2017-2018 ўқув йилида жами 18 фан шундан: 7-семестр 17 фан, 8-семестр 13 фан)
5151600-Халқ ижодиёти йўналишида 4 курс бўйича умумий 74 фан, шундан: кузги семестрда -61; ёзги семестрда-57 фан ўтилади.
Филиалдаги 10 та таълим йўналишилари бўйича 2017-2018 ўқув йилида умумий 310 фан, шундан: кузги семестрда-260; ёзги семестрда-243 фан ўтилади.
2017-2018 ўқув йилда ўтиладиган фанларнинг намунавий ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилганимизда баъзи фанларнинг намунавий фан дастурлари эски эканлиги маълум бўлди.
Таълим йўналишларининг 2-3-4-курслар учун белгиланган ўқув режасининг 1-2-блок фанларининг намунавий фан дастурлари йўқ. Ушбу фанларни профессор-ўқитувчилар 2011 йили тажриба синов, ёки 2012-2013 ва 2017 йилларда тасдиқланган фан дастурлари асосида ишчи дастурларини таёрлаган.



7-банд


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг 2018 йил I чорак (январь-март) учун иш режасининг 7-банди бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор - ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилишини ўрганиш юзасидан

МАЪЛУМОТ


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида «Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» ҳамда «Ижтимоий гуманитар ва санъатшунослик» кафедралари мавжуд.
«Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» кафедрасида асосий штатда жами 14та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Шу билан бирга, 9та профессор-ўқитувчи ўриндош ва 3та соатбой профессор-ўқитувчи дарс беради. Кафедрада ўқув ишлари бўйича жами 26723 соатни ташкил этади.
Асосий штатдаги профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ишлари бўйича режада белгиланган 16865 соатдан 8521, ўқув-услубий ишлари 1289 соатдан 570, илмий-тадқиқот ишлари 1680 соатдан 481, ташкилий ишлари 1192 соатдан 656, маънавий-маърифий ишлари 1666 соатдан 875 соати бажарилгани ҳақидаги маълумот ШИР жадвали асосида кафедра мудири томонидан тақдим этилди. Ўриндош ва соатбой профессор-ўқитувчилар ўқув ишлари бўйича жами 9918 соатдан, 3966 соатни бажарган. Лекин асословчи ҳужжатлари ўрганилмаган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида «Ижтимоий гуманитар ва санъатшунослик» кафедрасида асосий штатда жами 7та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Шу билан бирга, 8та профессор-ўқитувчи ўриндош ва соатбой сифатида дарс беради. Кафедрада ўқув ишлари бўйича жами 13208 соатни ташкил этади.
«Ижтимоий гуманитар ва санъатшунослик» кафедрасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ишлари бўйича режада белгиланган 13208 соатдан 6605, ўқув-методик ишлари 385 соатдан 275, илмий-тадқиқот ишлари 900 соатдан 130, ташкилий-методик ишлари 428 соатдан 290, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлари 700 соатдан 350 соати бажарилгани ҳақидаги маълумот ШИР жадвали асосида кафедра мудири томонидан тақдим этилди. Лекин асословчи ҳужжатлари ўрганилмаган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор-ўқитувчиларининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилишини ўрганганимизда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ишларга тақсимланган соатлар юкламаларининг меъёридан ошиб кетганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015-сон бўйриғига иловасида Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларининг 2-боб 7-бандида ўқув ишларига 50% – 70% деб белгиланган.
Белгиланган вақт меъёри бўйича ўқув ишларини бажарадиган соатлар ҳажми кафедра мудирларига 770 соат, профессорга 850 соат, доцентга 930 соат, катта ўқитувчига 970 соат ассистент ўқитувчиларга 1000 соатга тўғри келади.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали кафедралари кесимида жами 23,5 штат бирлиги мавжуд бўлиб, 2017-2018 ўқув йилида ўқув ишлари бўйича бажариладиган соатлар ҳажми 39991 соатни ташкил этади. Филиал профессор-ўқитувчиларининг юкламасидаги 39991 соатни эгаллаган лавозими кесимида тақсимлаганимизда, профессор ўқитувчилар томонидан 17201 соат ортиқча бажарилаётгани кузатилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор-ўқитувчиларининг штат бирлиги ва ўқув ишлари бўйича юклама соатлари иловадаги 1-жадвалда аниқ кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 29 августда 2613-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 27 августдаги 7-сонли буйриғига иловасида Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари белгилаб кўрсатилган. Ушбу нормативга асос санъат таълим соҳасида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар 2017/2018 ўқув йилигача 3,5 – 2017/2018 ўқув йилидан 4,1 деб белгиланган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали эса, 2017/2018 ўқув йили 171 талаба таҳсил олмоқда. Шу нуқтай назардан филиалда камида 41,5 асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар дарс беришлари керак (2-жадвал).
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015-сон бўйриғига иловасининг 6-бандида “Штат бирликлари профессор-ўқитувчиларнинг талабалар сонига нисбати бўйича белгиланади” деб кўрсатилган.
Филиалда бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари бузилганлиги, яъни штат бирлигининг камлиги таълим сифатига жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015-сон бўйриғига иловасининг 2-боби 10-бандида профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режасининг бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, факультет декани, факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасасларида ўқув бўлими томонидан, ҳар семестр якунида эса, тегишли йўналишлар бўйича проректорлар томонидан назорат қилиш кўрсатилган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилиш ҳолати нокафедра мудирлари, ноўқув бўлими ёки тегишли йўналишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан назорат қилинмаган. Натижада баъзи профессор-ўқутувчилар илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларига берилган соатларини бажармаган. Баъзи профессор-ўқитувчилар томонидан ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларининг ўтказилиши филиал маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар бўлими томонидан қўллаб-қувватланмаган. Масалан, «Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» кафедраси ўқитувчилари М.Хожанова ва А.Отепбергеновлар томонидан 2018 йил 16 феврал куни ташкиллаштирилган “Захириддин Мухаммад Бабур” мавзусидаги Бабур таваллудининг 535 йиллигига бағишлаб театрлаштирилган адабий-бадиий кечасини ўтказишга Маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар бўлими томонидан асоссиз тарзда тўсқинлик қилинган. Дастури ишлаб чиқилган, талабалар билан таёрланган ушбу тадбир уч кун давомида ҳар хил баҳоналар билан тўсқинликка учираб ўтказилмай қолган. Аслида филиал Маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар бўлими профессор-ўқитувчиларнинг бу каби ишларини қўллаб-қўвватлаши ва маънавий рағбатлантириши керак.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор - ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилишини ўрганиш юзасидан кўйидагиларни таклиф қиламиз.
1. Филиалда таълим сифатини ошириш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ишлари бўйича самарали меҳнат қилишини таъминлаш мақсадида кафедраларнинг штат бирлигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 29 августда 2613-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 27 августдаги 7-сонли буйриғига асосан кўпайтириш ва илмий даражали профессор-ўқитувчиларни конкурс асосида ишга олиш зарур.
2. Филиал профессор-ўқитувчиларининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларининг бажарилишини кафедра мудири, ўқув бўлими томонидан мунтазам равишда, ҳар семестр якунида эса, тегишли йўналишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан назорат қилиш.
3. Ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларини ўз вақтида самарали ижро этаётган профессор-ўқитувчиларни филиал Илмий кенгашида мунтазам равишда рағбатлантириб бориш лозим. Шунингдек, ушбу ишлар бўйича юкламасидаги соатларни вақтида бажармаётган профессор-ўқитувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чора кўриш қоидаларини жорий этиш керак.
4. Ўқув йили якунида ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларини ижро этиш самарадордигидан келиб чиқиб профессор-ўқитувчиларнинг ретингни белгилаш лозим.



Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi


Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi


Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi


Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi


Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi


Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi




















































































































































































































































































































































































































21-банд

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида филиалида (кафедралар кесимида) таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар бўйича
МАЪЛУМОТ

Филиалда Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 10 июлдаги 185-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш тўғрисида Низом»га асосан иқтидорли ёшлар билан ишлаш самарасини оширишга қаратилган вазифаларни тўла бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар йили йиллик режа тузилади, тасдиқланади ва ўқув йили давомида мазкур режага асосан қатор ишлар олиб борилади. Жумладан:
Талабалар орасида ўқиши ва жамоатчилик орасида юқори кўрсаткич ва натижаларга эришган аълочи, фаол ва масъулиятли талабаларни танлаб, уларнинг рўйхатини шакллантириб борилади.
Танланган иқтидорли талабалар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендиялари, шунингдек талабалар фан олимпиадалари ҳамда турли грантлар ва танловлар бўйича йиғилишлар ўтказиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли қарори билан тасдиқланган иқтидорли талабалар учун давлат стипендияларини тайинлаш бўйича Низомларга асосан ҳар ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендиялари танловига номзодлар сараланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендиялари танловига сараланган номзодлар учун Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар ва Ахборот технологиялари фанларидан қўшимча машғулотлар ташкил этиш ҳамда ўқитиш сифатини янада ошириш мақсадида уларга етук профессор-ўқитувчилар бириктирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловига сараланган ва машғулотларда фаол қатнашган номзодларни танловнинг республика босқичига тавсия этиш учун уларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўтказилади.
Филиалда иқтидорли талабаларни саралаб олиш мақсадида талаба-ёшлар ўртасида Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар ва ахборот технологиялари фанларидан тест ҳамда суҳбат ташкил этилди. Саралаш натижаларига кўра филиалда ўқиши давомида юқори натижаларга эришаётган, илмга чанқоқ, ташкилотчилик фаолиятига эга, ижодий ишларда муваффақиятларга эришаётган фаол талабалардан 33 нафари саралаб олинди. Иқтидорли талабаларни илмий ишларга жалб этишни кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига жалб этиш мақсадида 9 нафар профессор-ўқитувчи бекитилди.
2017-2018 ўқув йили учун Навоий номидаги ва Ислом каримов номидаги давлат стипентиясига 11 нафар иқтидорли талабалар ҳужжат топширди. Улардан 1 нафар талаба Навоий номидаги ва 1 нафар Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига тавсия этилди.
ОЎМТВнинг 2017 йил 23 мартдаги 162-сон «2017 йилда олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи асосида филилалнинг «Мусиқали театр актёрлиги» таълим йўналиши 2 курс талабаси Бахиева Бийбиназ Зийнатдиновна республика фан олимпиадасининг иккинчи босқичида иштирок этиб, фахрий ёрлиғ билан тақдирланди.
Иктидорли талабаларимиз Қорақалпоғистон телевидениесида теле дастурларга, Республика миқиёсида ўтказилган концерт ва театрлаштирилган байрам томошаларига катнашмоқда. 1-курс «Фольклор жамоаларин бошқарув» бўлими талабаси Бердиханова Гумисай Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан «Кирқ–қиз» лойиҳасида қатнашиб Америка Қурама Штатида сафарда бўлди. 1-курс Музыкалы театр актёрлиги йўналиши талабаси Мехрибан Жиемуратова Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 25-йиллик байрам концертига, 1-курс Музыкали театр актёрлиги йуналиши талабаси Юнус Пийшенбаев композитор Н.Мухаммеддиновнинг 80-йиллик юбилей концерт дастурида қўшиклари билан иштирок этишди. Шунингдек, Чолғу жамоаларига раҳбарлик йўналиши 3 курс талабалари Хабибназаров Карим «Узбекистан наш общий дом» Республика фестивалида, Базарбаев Сардар «Нихол» Республика конкурсида иштирок этиб фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Иқтидорли талабаларнинг инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаларидаги иштироки

2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916 “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора –тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 47- сонли баёни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 ноябрдаги 49- сонли баёни, шунингдек филиал Кенгашининг 2015 йил 30-ноябрдаги 4-сонли қарорига мувоффиқ филиал қошида «Маданият ва санъат сохасига янгича ёндошув» инновацион маркази ташкил этилган. Ушбу тузилма ҳозирда 2 та кафедралар таркибида барча профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтидорли ёшларнинг таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион корпоратив ҳамкорликда бажараётган барча илмий-тадқиқотларини мувофиқлаштирмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабалари X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаларига кўйидагича «Жасаў ушын гүрес» (қисқа метражли фильм), «Өнермент» (миллий соз-асбоб ва уй буюмлар сувенирлари), «Шебер қоллар» (миллий ва замонавий кийимлар) ишланмаларни тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид «Давлат дастури”нинг 100-бандига мувофиқ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни мамлакатимиз суд-ҳуқуқ, ижтимоий-сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларидаги билимларини аниқлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” республика танловининг саралаш босқичи (саралаш босқичида ҚҚДУ, НукДПИ, ТошДАУ Нукус филиали, ТошПТИ Нукус филиали, ТАТУ Нукус филиали, ЎзДСМИ Нукус филиали шакллантирилган жамоалар иштирок этган) жорий йилнинг 26 апрел куни Қорақалпоғистон Республикаси ОТМ лари 6та жамоа ўртасида Қорақалпоқ давлат университетининг Маданият саройида «Тафаккур синовлари» кўрик-танловининг иккинчи (ҳудудий) босқичи бўлиб ўтган.
Танловда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг «Эркинлик қанотлари», Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг «Мустақиллик ёшлари», Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиалининг «Ал-Хоразмий», Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг «Ибн Сино авлодлари», Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг «Агронур», Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг «Иқтидорли ёшлар» жамоалари ўртасида ўзаро беллашган. Танлов тўрт босқичдан иборат бўлган ва унда талаба-ёшлар ҳуқуқ соҳаларидаги ўзгаришлар ва қўлга киритилган ютуқлар, шунингдек, тарих, сиёсий-ҳуқуқий соҳалар бўйича назарий ва амалий билимларини сахнада намойиш этганлар ва уларда ўз иқтидорларини юзага чиқариш имкониятлари ёритиб берилган. Кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтган танловда талаба-ёшларнинг тафаккурлари синовдан ўтказилган ва ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланган ва филиалнинг «Иқтидорли ёшлар» гуруҳи 3-ўринни қўлга киритган ва жамао аъзолари томонидан одам савдоси ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини кўрсатувчи «Фарзанд ташвиши» мавзусида спектакл ташкил этилган. Ўтказилган танлов тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Филиалда ҳар бир иқтидорли талабаларга профессор-ўқитувчилардан илмий раҳбарлар бириктирилган. Филиалда иқтидорли татабаларнинг илмий раҳбарлари билан биргаликта илмий-амалий конференцияларда иштирок этиш, илмий мақолаларни ёзиш ва илмий журналларда чоп этиш масалалари яхши йулга қўйилган. Жумладан, А.Утепбергеновнинг раҳбарлигида 3-курс «Мусиқали театр актёрлиги» бўлими талабалари Бибиназ Бахиева ва Нурлибай Жуматовлар Украинанинг “Гуманитарный простор науки” журналида “Янги йил мақсади” мақоласи билан катнашган. Ушбу журналда Л.Уразимбетованинг раҳбарлигидаги 1-курс “Мусиқали театр актёрлиги” бўлими талабаси Рахат Абдиреймов ва 2-курс “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш” бўлими талабаси Гулназ Абатовалар “Миллий маънавият ва маънавий ҳаёт” номли мақаласи билан қатнашган.
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi












Кафедра ўқитувчиси А.Сабурова раҳбарлигида «Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш хамда бошқариш” бўлимининг 2-курс талабаси Ёхудхон Ходжаева Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида ўтказилган “Ёшларни маънавий оламини юксалтириш миллий ва умуминсоний қадриятлар руўҳида тарбиялашда маданият ва санъатнинг ўрни” мавзусидаги марузаси билан илмий-амалий конференцияга қатнашган.
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
“Тедевидение ва Радио режиссёрлиги” йўналишининг 3-курс талабаси Бахрам Отарбаев “Юрт келажаги”танловининг “Амалий санъат” номинацияси ғолиби, “Камолат” стипендианты.
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi
Ta'lim sifatini nozarat qilish bo'limi


“Мусиқали театр актёрлиги” йўналишининг 2-курс талабаси Гулмира Отаниязова “Айымхан Шамуратова” танлови 1-ўрин соҳибаси.
“Мусиқали театр актёрлиги” таълим йўналиши 3-курс талабаси Мехрибан Досниязова 3-ўрин соҳибаси.
<!--TBegin:http://uzdsmi-nf.uz/uploads/posts/2018-04/1523364839_19.jpg|left-->
Sana: 26.01.2018, 09:07

Moodle

Tavsiya etilgan saytlar
Kalendar
«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031