Маънавият ва маърифат бўлими
Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими филиалда олиб бориладиган маънавийй-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.

Умумий қоидалар


Бўлим филиал директорининг буйруғи асосида тузилади;
Бўлимнинг ишчи гуруҳи филиалнинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
Бўлим маънавий-ахлоқий ишлар бўйича директор уринбосари бошчилигида фаолият олиб боради;
Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳам гуруҳ раҳарлари билан биргаликда иш олиб боради;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради; жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.
Бўлимнинг мақсади:

Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-эстетик дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ҳар хил оммавий маданият хуружларидан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:


Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;

Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантиришни йўлга қўйиш;

Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш

Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;

Филиалда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;

Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари:


Факультетлардаги маънавий-ахлоқий ишларни назорат қилиш;

Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруқлари ҳам кўрсатмаларни факультетлардаги бажарилишини текшириш;

Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факультет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;

Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;

Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факультет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.
Sana: 05.04.2016, 04:49




Tavsiya etilgan saytlar
Kalendar
«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031