Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти
Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти



Хотин-қизлар қўмитаси бошланғиш ташкилоти бошлиғи

Ходжаметова Гулчира Илишевна








Узбекистон давлат саньат ва мадагият институти Нукус филиали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти 2011 йил 16 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг XXXIX Раёсати Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти» ҳақидаги Низомга мувофиқ 2011 йилнинг август ойида қайта ташкил қилинди.
Бошланғич ташкилот қошида «Ораста қизлар» тўгараги, ташкил этилган.
Хотин-қизлар қўмитасининг энг асосий бўғини – Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ҳисобланади.
Бошланғич ташкилот ўз аъзолари орасидан ижтимоий соҳада меҳнат қилувчи раис ва унинг муовинларини сайлайди. Бошланғич ташкилотлар ижтимоий соҳада, яъни иш ҳақи белгиланмаган, ўқув юртининг корхона ва ташкилотларнинг ички имкониятлари ҳисобидан ёки ўқув юрти, корхона, ташкилот раҳбарларининг хотин-қизларга бўлган эътиборига мувофиқ иш ҳақи белгиланади ва иш олиб боради. Бошланғич ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Низомига асосан амалга оширади. Тегишли ҳудуддаги хотин-қизлар қўмитасининг Раёсатига тобеъ бўлади ва унга ҳисобот беради.
Бошланғич ташкилотнинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг XXXIX Раёсати Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти» ҳақидаги Низом ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
1. Бошланғич хотин-қизлар қўмитасининг Қонуний вазифалари қуйидагилар:
Хотин-қизларнинг жамиятда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги вазифаларни ҳал қилишдаги фаоллигини ошириш. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш. Ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва мамлакат равнақи йўлида ўз кучини аямайдиган етук инсон қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
2. Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти олиб борадиган ишларнинг асосий йўналишлари.
• Хотин-қизларнинг жамиятда, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳалар ва меҳнат турларидаги фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминот ишларини олиб бориш;
• Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга оширади, миллий ва маданий қадриятларимиз, дастурларимиз асосида қизларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашда турли тадбирлар, учрашувлар, семинарлар, анжуманлар ўтказиш;
• Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, маънавий, интеллектуал ва касбий тажрибасини, ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш;
• «Иқтидорли қизлар» тўгараги фаолиятини йўлга қўйиш, иқтидорли, қобилиятли қизларни «Зулфия» номидаги Давлат мукофотига тавсия қилишда иштирок этиш;
• Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли иллатлардан йироқ бўлиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг маданият ва спортга бўлган қизиқишини ошириш, муносиб маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш;
• Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм, миссионерлик ғояларининг тарқалишининг олдини олиш, миллий-диний анъаналарни тўғри тарғиб қилиш;
• Хотин-қизлар ўртасида халқимиз маънавиятига, турмуш тарзига ёт бўлган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, ўз жонига қасд қилиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш;
• Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, ёлғиз яшайдиган аёлларга ёрдам бериш.
Sana: 05.04.2016, 04:56