Axborot resurs markazi
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали
Ахборот-ресурс маркази фаолияти бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

Филиал Ахборот-ресурс маркази умумий китоб фонди 12492 дона, 4872 номдан иборат. Шундан: дарслик ва ўқув кўлланмалар сони-1912 номдаги 7800 та китоб. Ахборот-ресурс марказимизда 2016 йил январь ойига қадар 1500 тадан ортиқ ўқув адабиётлар электрон шаклга утказилган. Шу жумладан 972 таси Ўзбек (лотин граф), 488 таси Ўзбек (кирил граф), 140 таси рус тилларда. Бадиий адабиётлар жами - 1700. 2016 йили 38 номдаги 7.749.692 сўмлик газета ва журналларга обуна ташкил этилган. Газета ва журналлар ҳисобдан чиқарилмади.
Филиалимиз ахборот-ресурс марказида штат бирлиги 1 та бўлиб, 1 та ходим иш юритиб келмоқда. Ходомимиз олий маълумотга эга. Ахборот-ресурс марказимизда ўқув зали 10 ўринга мўлжалланган бўлиб 1 та компьютер мавжуд. Интернет тармоғига уланган булиб, интернет тармоқ тезлиги 2мб/сек. Интернет сайтимиз: uzdsmi-nf.uz
Ҳозирги кунда ARMAT (Ахборот ресур марказининг автоматлаштирилган тизими) дастуридан фойдаланиб келинмоқда.
2013-2014 ўқув йилида Ахборот-ресурс марказига жами 136 фойдаланувчи,
2014-2015 ўқув йилида жами 180 фойдаланувчи,
2015-2016 ўқув йили учун 15 март ҳолатига кўра Ахборот-ресурс марказига жами 219 фойдаланувчи аъзо бўлган, абонементга улар томонидан 1705 марта мурожаат этилган. 1 кунда ўртача 20-25 талаба мурожат қилади.
Ахборот-ресурс маркази фонди узлуксиз равишда янги адабиётлар билан тўлиқтирилиб келинмоқда.
2013 йил Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидан 10 та,
Қорақалпоғистон Республикаси манъавият ва маърифат марказидан 100 та,
Қораузак тумани қишлок хўжалиги касб-хунар коллежидан 2040 та,
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан:
2014 йил 25 февралда 1000 та,
2014 йил 30 сентябрда 5233 та,
2015 йил 97 та китоб,
2016 йил 354 та,
2016 йил 9 февралда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятидан 10 та китоб бепул,
2016 йил 29 февралда 1 номдаги 75 та китоб ёрдам тариқасида олинди ва хозирги кунда ишлов берилмокда. Ҳисобдан чиқарилган ва йўқолган китоблар йўқ.
Sana: 05.04.2016, 06:00




Tavsiya etilgan saytlar
Kalendar
«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031