«Қорақалпоқда шундай қизларим бор экан-ку!»
2015 йилнинг 26 февралида Жўқорги Кенгеснинг катта залида Президентимиз билан учрашиш бахтига муяссар бўлдик. Ушбу учрашувда сўзга чиқадиганлар рўйхатида мен хам бор эдим. Буни қарангки, барча сўзловчилар соҳадаги ютуқлар билан биргаликда юртбошимизга миннатдорчиликларини айтишди. Шунда ўрнимдан туриб, ҳеч бир ҳаяжонсиз «Мен ҳам фикримни билдирсам майлими?» дедим. Малис бошқарувчиси эса бундай кутилмаган вазиятдан чиқиш учун «Қорақалпоқнинг қизлари ўғилларидан қолишмайдиган даражада мард, жасур. Бу қизимиз ҳам қорақалпоқ қизлари номидан сўзламоқчи» деб Президентимизга юзланди. Юртбошимиз хурсанд бўлиб, розилик билдирди. Микрофон олдига бориб, ўзимнинг, халқимиз ёшларининг миннатдорчилигини айтарканман, юртбошимизнинг кўзлари ғурурдан порлаганини гувоҳи бўлдим. Болалигимдан миллий мусиқа билан шуғулланганимни, ўн етти ёшимда Зулфия мукофотига лойиқ кўрилганимни, имтиёз асосида Ўзбекистон Жаҳон Тиллари университетининг халқаро журналистика факультетига ўқишга кириб, бир неча тилларни ўрганганим ва «Ўзбегим ёшлари» ансамбли билан биргаликда жақоннинг бир нечта давлатларида кўшиқ куйлаш бахтига эришганимни, бундай ютуқларга эса юртимизда яратилган имкониятлар, ёшларнинг қўллаб-қувватланиши туфайли етишганимни сўзлаганимда юртбошимиз ўрниларидан туриб ёнимга келиб, оталарча меҳр билан бағриларига босдилар. Ўшанда Президентимиз «Ёшлар мана шундай гапларни гапирганида сира чарчамайман ва ўзим ҳам ёшариб кетгандек бўламан. Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз халқимиз, биз эришган ютуқ! Сизнинг кейинги муваффақиятларингиз учун ҳам бор кучимни аямайман! Сизлар менинг ўз фикрига эга болаларимсизлар!» деб тўлқинлниб гапирганлари сира ёдимдан чиқмайди. Кейин эса юртбошимизга бағишланган қушиғимни куйлаб бердим. Учрашув якунланаётганида Ислом Каримов «Мени Қорақалпоқда шундай қизларим бор экан-ку, улар бугин кайфиятимни, руҳимни кўтариб юборди, раҳмат сизларга!» дея мамнун бўлганлари ҳанузгача кўз олдимизда. Юртбошимиз биз ёшларнинг нафақат юртимиз, балки дунё бўйлаб учишимизга, ўз имкониятларимизни намойиш этиб, эътирофларга сазовор бўлишимизга қанот бердилар.

Гулбар Ахимбетова, «Дустлик» ордени сохиби, Коракалпок халк бахшиси
Sana: 17.09.2016, 13:18




Tavsiya etilgan saytlar
Kalendar
«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031