O’quv-uslubiy bo’limi


Қуденов Руслан
Ўқув-услубий бўлим инспектори

Telefon: +998933641661

Ўқув-услубий бўлим – ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган ва шу асосда фаолият олиб боради.

Ўқув-услубий бўлим филиал таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, асосий ўқув ҳужжатлари билан таъминлаш, факултет, кафедралар ўқув ишларида эришган илғор ютуқларини умумлаштириш ваколатларига эга.

Ўқув-услубий бўлим талабаларни замон талаблари даражасида етук, малакали мутахасис бўлиб етишиб чиқишлари учун зарур барча фанларни ўқув жараёнига киритишга катта эътибор беради.

Ўқув-услубий бўлимнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Филиал таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, филиал тузилмаларини давлат таълим стандартлари ва асосий ўқув ҳужжатлари билан таъминлаш;
  • Филиал ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш;
  • Филиал факултет ва кафедраларининг ўқув, ўқув-услубий ишларини мувофиқлаштириш;
  • Ўқув жараёнини бошқаришдаги меъёрий-услубий ҳужжатларни доимий такомиллаштириш;
  • Филиал таълимини ривожлантириш учун истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва филиал Илмий кенгашига тавсия қилиш;.
  • Филиал факултети, кафедралари ва тузилмаларини ўқув ишларда эришган илғор ютуқларини умумлаштириш ва филиал таълим жараёнига тадбиқ қилиш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш режасини шакллантириш;
  • Талабалар давоматини таҳлил этиш;
  • Филиал профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўқув интизомига риоя қилишини таъминлаш;
  • Филиалдаги барча таълим йўналишларига жорий, оралиқ, якуний назоратларнинг ташкил етиш ва таҳлил қилиш;
  • Деканат ва кафедрларда асосий иш ҳужжатларини юритилишини таъминлаш;
  • Филиалда штатлар жадвалини тузиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, ўқув юкламаларини бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш;
  • Ўриндош ва соатбай дарс ўтувчи ўқитувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, соатбай дарс фондининг тақсимланишини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;
  • Филиал факултет ва кафедраларини ўқув масалалари бўйича фаолиятини ўрганиш;
  • Амалиётларни ташкил этиш ва услубий қўлланмалар билан таъминланлаш

Ўқув-услубий бўлимида 1та инспектор фаолият олиб боради.

 481 

Skip to content