Ilmiy kengash kotibi

Кенгаш котибининг лавозим вазифалари:

  • Ҳар ойда ўтказиладиган ОТМ Илмий кенгаш мажлисининг иш режаси бўйича тегишли соҳалар масъулларига қарор лойиҳаларини тайёрлаш бўйича хабар бериш ва уни назорат қилиб бориш;
  • ОТМ илмий кенгаш аъзоларини илмий кенгашда иштирокини таъминлаш ва уларга мажлис куни ҳамда вақти ҳақида хабар бериш;
  • Илмий кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллардан ўз вақтида олиш ва уларни расмийлаштириш;
  • Илмий кенгаш қарорлари лойиҳаси расмийлаштирилиб, тайёр бўлгач барча кенгаш аъзоларига тарқатиш;
  • Илмий кенгаш қарорлари ижроси устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш;
  • Илмий кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллар томонидан бажарилмаган тақдирда ёзма ёки оғзаки равишда илмий кенгаш раисига ҳисобот бериш;
  • Илмий кенгаш қарорларини баённома билан расмийлаштириш. Баённомаларни илмий кенгашнинг раиси ва илмий котиби томонидан имзолаб тасдиқланишини таъминлаш;
  • Илмий кенгаш тасдиғидан ўтган барча ОТМси ҳужжатларининг баённомадан кўчирмасини тасдиқлаб бериш; – Илмий кенгаш қарорига мувофиқ профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда ҳужжатларни ОАКга жўнатиш;
  • Илмий кенгаш муҳокамасидан ўтган докторлик ва номзодлик диссертацияси мавзуларига баённомадан кўчирмани тасдиқлаш;
  • Кафедра мудири, профессор ва доцент лавозимларига кафедралар бўйича вакант лавозимларга ёпиқ овоз бериш йўли билан танлов ўтказиб, расмийлаштириш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлар рўйхатини тасдиқлаб бериш;
  • Ҳар ўқув йили охирида илмий кенгаш баённомаларининг йиғма жилдини архивга топшириш;
  • Илмий кенгаш режаси илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ОТМ ректори томонидан тасдиқлатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Қарорлари ҳамда буйруқлари асосида иш режасига ўзгартиришлар киритиш;
  • Илмий кенгаш йиғма жилдлар номенклатурасини доимий тарзда юритиш ва барча ҳужжатлар мониторингини амалга ошириш.

 441 

Leave a Comment

Your email address will not be published.

Skip to content