1. +998-61-224-29-02 / fart_info@edu.uz
  2. +998-97-788-94-55 / fart-info@exat.uz
uzdsminf

Filial pxisologi

Avtor: admin
Gruppa: Filial, Markaz va bo'limlar
Sáne: 05.03.2021

1. Филиал психологи фаолияти таълим хизматлари соҳасига мансуб бўлиб, кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш, баркамол шахсни тарбиялаш ҳамда талабанинг ҳар томонлама гармоник, тўлақонли психологик тараққиётини таъминловчи оптимал шарт-шароитларни яратишни мақсад қилиб қўяди.

2. Филиал психологи ўзининг талаба хулқ-атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг ёш қонуниятлари, касбий билимлари, талабалар ва катталар, тенгдошлари билан ўзаро муносабат хусусиятлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкиллашувига таяниб, шахсга индивидуал ёндашув имкониятларини беради, унинг қобилиятларини аниқлайди, меъёрдан четлашишларнинг эҳтимолли сабабларини, психологик-педагогик коррекция қилиш йўлларини аниқлайди.

Филиал психологи фаолиятининг тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти олий таълим муассасалари талабалари, ўқитувчилари, ота-оналари бўлиб, ҳисобланади. Уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.

3. Филиал психологи ўз фаолиятини директорнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари, факультетлар, тиббиёт ходимлари, муайян комиссиялар, ота-оналар ҳамда олий таълим муассаси жамоаси билан узвий алоқада амалга оширади.

4. Филиал психологи лавозими бўйича умумий раҳбарликни олий таълим муассасининг директорнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари олиб боради.

5. Филиал психологи талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳамда жадал ривожланишини ҳисобга олувчи, улар психикасининг барча жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чиқаришга бутун фаолиятини йўналтиради, ижтимоий ўсиш талабига жавоб берувчи, умуминсоний, этнопсихологик қонуниятлар камолатига етакловчи моделни таркиб топтиришни бош мақсад деб танлайди.

6. Филиал психологининг фаолияти йўналишлари:    

Психопрофилактика – Филиал психологи фаолиятининг махсус тури бўлиб, талаба ва профессор-ўқитувчилар учун соғлом психологик муҳит яратиш ва улар шахсининг ривожланиши учун оптимал шарт-шароитларни таъминлаш ҳисобланади.

Психологик  профилактика ишнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

Психологик маориф ва маърифатталаба ва педагоглар жамоаларида  энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус психологик тадбирлар олиб бориш, педагогик жамоада муомала маданиятини такомиллаштириш, талабалар билан профессор-ўқитувчиларнинг муомала жараёнини яхшилашга ёрдам бериш, шахсга оид, ихтисосликка доир муаммолар юзасидан ўқитувчилараро кенг кўламда маслаҳатлар бериш. Педагогик жамоа аъзоларидаги психологик зўриқиш ва толиқишни йўқотиш, камайтириш, уларнинг олдини олиш учун чора-тадбирларни таркиб топтиришга кўмаклашиш.

Психодиагностика – психодиагностик тадқиқотлар талабаларнинг ўқиши давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини, таълим тарбиядаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлашга мўлжаллангандир. Диагностик ишлар гуруҳий ёки индивидуал тарзда ўтказилади.

Бунда амалий психолог қуйидаги вазифаларни бажаради:

Коррекцион фаолиятнинг психологик қисми психологлар томонидан амалга оширилади. Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда, вазиятларда ҳал қилинади:

Психологик консультация (маслаҳат) – талабалар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга, жумладан маъмурият, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар, ижтимоий ва жамоатчилик ташкилотлари ходимларига аниқ маслаҳатлар бериш орқали амалга оширилади.

Ушбу йўналишда психолог қуйидаги аниқ ишларни амалга оширади:

7. Филиал психологи фаолиятини амалга ошириш методлари қуйидагича бўлиши мумкин:

8. Бу йўналишдаги ишлар режаси директорнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади ва назорат қилинади.

9. Филиал психологининг вазифалари:

10. Психолог фаолиятига доир ҳужжатлар:

11. Филиал психологининг индивидуал масъулияти:

12.Филиал психологининг мажбуриятлари:

13.  Филиал психологининг ҳуқуқлари:

14. Филиал психологи билиши зарур:

15. Филиал психологига қўйиладиган малака талаблари:

Лавозим номиММСК бўйича кодХодимлар тоифасиМаълумотнинг энг паст даражасиЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
5910Психолог2444CО/МБўлимларнинг қўлланиш соҳасига кўра

 670