Filial tarixi

Халқимизнин бектакрор санъати ва маданиятини янада юксалтириш, маданият ва санъат соҳасида театр, кино, телевидение ва халқ ижодиёти йўналишлари бўйича юқори тойифадаги актёрлар ва санъашунослик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 2008 йил 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 845-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиали ташкил этилди. Кейинчалик 2012 йил 4 июньдаги «Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1771-сон қарорига асос Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали бўлиб қайта ташкил этилди.

Филиал дастлабки очилган йили «Сахна ва экран санъати драматургияси» ва «Драма театри ва кино актёрлиги санъати» таълим йўналишларида 25 талаба қабул қилинган бўлса, ҳозирги вақтда 9та таълим йўналиши бўйича 700 дан ортиқ талаба билим олмоқда. Бугинги кунда филиалда 1та факультет ва 5та кафедрада 54 профессор-ўқитувчи талабаларнинг етук кадр бўлиб етилишида таълим-тарбия бериб келмоқда.

Филиалда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонга хизмат курсатган артистлар, Қорақалпоғистон халқ бахшиларининг дарс бераётганлиги назарий билимлар ва амалиётни ўз-аро боғлиқлик ҳолда олиб боришга, шунингдек, талаба-ёшларнинг ўз таълим йўналишлари бўйича етук мутахассис бўлиб етишида катта аҳамият касб этади.

2020-2021-ўқув йилида филиалнинг кундузги бўлимига янгидан «Профессионал таълим: Халқ ижодиёти (Вокал ижрочилиги)” таълим йўналиши билан бирга, мазкур йилда филиалнинг сиртқи бўлими ҳам очилди. Янгидан очилган сиртқи бўлимда «Санъатшунослик (сахна ва экран санъати драматургияси)», «Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш», «Кутубхона-ахборот хизмати (кутубхоначилик ва библиография)» таълим йўналишлари учун квоталар ажратилган бўлиб, бугунги кунда сиртқи бўлимда 100 нафар талаба билим олмокда. Филиалда билим олаётган талаба-ёшларнинг санъатга бўлган кизиқувчанлигини орттириш мақсадида 2018 йили «Тумар» рақс ансамбли ташкил этилди. Қисқа давр ичида «Тумар» рақс ансамбли республикамиз миқёсида кенг танилди ва бугунги кунда Мустақиллик ва Навруз байрамларида ўз концерт дастурлари билан иштирок этиб келмоқда.

Кундузги таълим йўналишлар

ШифрКундузги таълим йўналишлар
15111000Профессионал таълим (Халқ ижодиёти Вокал ижрочилиги)
25150203Санъатшунослик (Саҳна ва экран санъати драматургиясы)
35150300Актёрлик санъати (Мусиқали театр актёрлиги)
45150400Режиссёрлик (Мусиқали театр режиссёрлиги)
55151400Техноген санъати (Кино, телевидение ва радио овоз режиссёрлиги)
65151500Кино-телеоператорлик
75151600Халқ ижодиёти: (Ашула ва рақс)
85151700Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш
95350600Кутубхона-ахборот хизмати (кутубхоначилик ва библиография)

Сиртқи таълим йўналишлар

ШифрСиртқи таълим йўналишлар
15150203Санъатшунослик (Саҳна ва экран санъати драматургиясы)
25151700Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш
35350600Кутубхона-ахборот хизмати (кутубхоначилик ва библиография)

 331 

Skip to content