1. +998-61-224-29-02 / fart_info@edu.uz
  2. +998-97-788-94-55 / fart-info@exat.uz
uzdsminf

ФИЛИАЛДА 300 ЎРИНЛИ ЁТОҚХОНА ҚУРИЛАДИ

Avtor: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Gruppa: Jańalıqlar
Sáne: 14.07.2021

2020 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кабул қилинган эди. Қарорга асос 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди.

Дастурга мувофиқ 2021-2022 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали учун 300 ўринли ётоқхона иморатин янгидан қуриш ва ўкув биносини капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Ҳозирги вақтда «TREST 4» масъулияти чекланган жамияти томонидан  ётоқхона иморатининг дастлабки курилиш ишлари олиб борилмоқда.

ЎзДСМИ Нукус филиали матбуот хизмати.

 165