МУНАСИБ КИЙИНИШГА ЧАҚИРДИ

Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти Нукус филиалида диний ташкилот вакилларининг иштирокида ёшларни оммавий маданиятнинг таъсиридан йироқ бӯлишға қаратилган тарғибот ва ташвиқот тадбири бӯлиб ӯтди.

Тадбирда филиал маъмурияти ходимлари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни ёшлар билан ишлашиш, маънавий ва маърифий бўлими бошлиғи, директорнинг ҳотин-қизлар масалалари бӯйича маслаҳатчиси О.Қидирниязова бошқариб борди. Унда Нукус шаҳар ҳокимлигининг дин ишлари бӯйича бӯлим бошлиғи Х.Незаматов, Қорақалпоғистон мусулмонлар қозияти хотин-қизлар масалалари бӯйича қози ёрдамчиси Т.Досымбетова ва «Қурылысшы» МФЙ Нуроний она ҳотин-қизлар масалалари бӯйича ёрдамчиси А.Кишибаевалар чиқиб сӯзлаб, талаба-қизларнинг ӯқув муассасаларида, жамоатчилик жойларда ва уйда кийиниш маданиятига эътиборли бӯлиши, оммавий маданиятнинг таъсиридан йироқ бӯлиб, миллийликни сақлаган ҳолда муносиб кийиниш, маданиятли булмоқ кераклиги бӯйича тушунча берди.

Шунингдек, ёшларнинг соғлом-авлод бӯлиб ӯсишида жамиятимимзга ёт бӯлган ғояларга чалғимай, уларнинг бӯш вақтларини мазмунли ва кўнгилли ӯтказишда кӯпроқ китоблар ӯқиш, спорт билан шуғулланиши орқали маънавий жиҳатдан етук, соғлом фикрлайдиган авлод бӯлиб ӯсишида ӯзларининг фикр-таклифларини билдирди. Тадбир сӯнгида талабалар узларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

ЎзДСМИ Нукус филиали матбуот хизмати.

 39 

Skip to content