Qoraqalpog’iston Respublikasining Davlat bayrog’i

«Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида» Қонун 14-декабр 1992-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХII сессиясида қабул қилинган. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг суверен давлат эканлигини билдиради.  Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи мовий ранг, сариқ ва яшил ранглардан иборат бўлиб, марказида сариқ рангни оқ ва қизильрангли йўлаклар ажратиб туради.  

Байроқнинг мовий ранги баҳор ёшлиги – сувнинг мангу тимсоли ҳисобланади. Сариқ ранг еса, Қорақалпоғистон аймоғининг улкан қисми саҳролардан иборат еканлигини билдиради. Яшильранг еса табиатнинг янгиланишининг, маънавий яшариш, ишончининг ва қуёшнинг белгиси. Байроқтаги енди туғилган ой мусулмонларннинг муҳаддас тимсоли бўлса, беш юлдузнинг расми Қорақалпоғистонининг қадимий ва навқурон беш шаҳрининг – қорақалпоғистонлиларнинг турмуш ва ишонч қўрғонларининг тимсоли ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг расмий вакилларининг чет ельсафарларига, халқаро анжуманларда, кўргазмаларда ва спорт ўйинларида Қорақалпоғистон Республикасини жаҳонга танитади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда бошқа давлатларнинг байроқлари билан тенг туради.

Қорақалпоғистон Республикасининг фухоралари ва бу ерда яшайдиган бошқа инсонлар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилиши шарт.

 258 

Skip to content