ЎЗБЕКИСТАН МАДАНИЯТ, СПОРТ ВА ТУРИЗМ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ АЬЗОЛАРИ ФИЛИАЛ ЖАМОАТИ БИЛАН УЧРАШДИ

Muallif: Gulsara Jartibaeva
Turkum: Yangiliklar
Sana: 20.02.2024

Бүгун Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти Нукус филиалида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм соҳаси касаба уюшмалари ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирни филиал директори А.Аяпов кириш сўз билан очди хамда бошқариб борди. Унда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари  касаба уюшмаси Республика Кенгаши бошлиғи А.Мусаев, Ўзбекистон давлат Сатира театри директори Ф.Жалолов, Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси У.Халиков, Кенгаш бошлиғининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ж.Нодиров ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси  Қорақалпоғистон Республика Кенгаши бирлашган комитети жавобкар ташкилотчиси Ж.Аяповлар нутк сўзлаб, ходимларнинг меҳнат  хавфсизлигини таьминлаш, ҳавфсиз мийнет мухитини яратиш ва ижтимоий бирга ишлаш дастурида Ўзбекистон маданият, спорт ҳамда туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маьлумот бериб ўтди. Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда маданият соҳасига каратилаётган эьтибор, соҳани янада ривожлантиришда қабул етилган фармон ва қарорларнинг мазмун-мохиятига алохида тўхталиб ўтди. 

Шундан сўнг, филиал директори А.Аяпов ҳамда филиал касаба уюшмаси ташкилоти бошлиғи Б.Бегжановлар нутк сўзлап, филиал ҳаёти, ходимлар учун яратилган шароитлар, ютуқлар ҳақида маьлумот  берди.

Тадбирда таъкидлангандек, халқимизнинг бетакрор саньати ва   маданиятини ривожлантириш, театр, кино, телевидение, шунингдек, бахшичилик йўналиши бўйиша юқори тажрибага эга мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 2008-йил Ўзбекистан Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистан давлат саньат ва маданият институти Нукус филиали ташкил қилинди. Ҳозирги вактда ходимларнинг умумий сони 290 болиб, шундан еркаклар 163, хотин-қизлар 127, шундан 45 нафар ишчи 30 ёшгача бўлган ёшларни камрайди. Филиалда 9 таьлим йўналиши бўйича жами 1763 талаба билим олмоқда. Шундан 886 кундузги тьлим шаклда, 868 сиртқи таьлим шаклида, 9 нафари магистратура йўналишида таҳсил олмоқда. Бугунги кунда филиалда 3 факультет ва 10 каферда иш олиб бормоқда. Профессор-оқтувчилар  oрасида 12 профессор, 12 фан номзоди, 19 доцент, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари, Ўзбекистан ва Қорақалпоғистан Республикаси саньат арбоблари, Ўзбекистан ва Қорақалпоғистонда хизмет кўрсатган артистлар, Қорақалпоғистон халқ бахшилари талабаларга таьлим бериб келмоқда.

Ҳозирги кунда филиалнинг илмий салоҳияти 41 фоизни ташкил этади. Шуни алоҳида айтиш жоизки, Ўзбекистон  Республикаси олий ўқув юртлари орасида ўтказилган рейтинг кўрсаткичида Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти Нукус филиали олий ўқув ўрынларининг филиаллари орасида учинчи ўринни олишга муяссар бўлди.

Филиалда таьлим олаётган бир қанча талабаларимиз республика  ва халқаро таңловларда муносиб қатнашиб, ғолибликни қўлга киргизиб келмокда. Улар орасида “Президент”, “Ислам Каримов”, “И.Юсупов”,  “Т.Қайыпбергенов” номидаги давлат стипендия совриндорлари, шу билан бирга бошқа танловлар ғолиблари бор еканлиги жамоатимиз ютуғи ҳисобланади. Яна бир қувонарлиси филиалда 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб  “Марияш Исмайлова” номидаги стипендияси жорий этилди. Икки нафар талаба қизимиз «Марияш Исмайлова» номидаги стипендия соҳибаси бўлишди.

Талаба-ёшларнинг санъатга бўлган кизиқишларини орттиришда 2018-йили «Тумар» рақс ансамбли ташкил қилиниб, қисқа вақт ичида «Тумар» рақс ансамбли республикамизга танилди ҳамда бугунги кунда Мустакиллик ва Наврўз байрамларида ўз концерт дастурлари билан қатнашиб келмоқда. Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикасы Президентининг 2020-йил  28-декабрдаги  «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантириш чора тадбирлари ҳақида»ги 4936-сонли қарорига асосан Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти Нукус филиалида 300 ўринли талабалар турар жойи биноси янгидан қурилаётганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида бир қатор ходимлар Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши томонидан  тайёрланган Фаҳрий ёрлиғи ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.

 Филиал матбуот хизмати.

Loading

Foydali manbalar

Загрузка...