Xalqaro hamkorlik bo‘limi

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали   фаолиятини ташқи баҳолаш натижалари бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

XII. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАНЛИГИ

хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, докторант, мустақил изланувчи, илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви;

Маълумот    

2019-2020 йилларда филиалнинг 4 нафар профессор-ўқитувчилари хорижий давлатларга хизмат сафарларига юборилган. Уларнинг икки нафари М.Авезов номидаги Жанубий-Қозоғистон давлат университети талабаларига мастер класслар ўтган, 1 нафари Ўзбекистондаги Буюк Британия Кенгашинининг “Creative SPARK” лойиҳаси доирасида Лондон шаҳридаги Голдсмид университетида ўтказилган семинар-тренингда қатнашган. 1 нафари Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида ўтказилган “Балачақ-2020” халқаро танловида иштирок этиб қайтган. Ҳисобот йилларида филиалда «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, хорижий ОТМлар ва ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан хорижий давлатларда малака оширган ёки стажировка курсларида иштирок этган профессор-ўқитувчилар мавжуд эмас.

2019-2020 йилларда ОТМнинг 3 нафар талабаси М.Авезов номидаги Жанубий-Қозоғистон давлат университети билан тузилган шартнома асосида академик алмашинув дастурида қатнашган.

Камчиликлар:

-профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасининг пастлиги ва хорижий алоқаларининг йўқлиги;

-профессор-ўқитувчиларнинг хорижга сафарини молиявий таъминлаб бериш имкониятининг чекланганлиги;

Таклифлар:

Филиал профессор-ўқитувчиларининг хорижий тилларни (асосан, рус, инлиз ва немис тиллари) билиш даражасини ошириш ва уларнинг тегишли хорижий тил сертификатларини олишига кўмаклашиш мақсадида филиалда ташкил этилган “Хорижий тилларни ўрганиш” марказида мунтазам тайёрлаб бориш. Уларни хорижий сертификатларни олишга йўналтириш.

 Филиал профессор-ўқитувчиларига илмий-тадқиқот олиб бориш билан бир қаторда хориждаги турдош ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари билан алоқаларни ўрнатиши ва тажриба алмашишини талаб этишни йўлга қўйиш зарур.

Филиалнинг талабалар контингенти озлиги, контракт-тўловларининг миқдорини ҳисоблаган ҳолда бюджетдан ташқари маблағларнинг миқдори бошқа зарурий ҳаражатлардан ошмаслиги сабабли профессор-ўқитувчилар ва раҳбар ходимларнинг хорижий сафар харажатларини таъминлашда қийинчиликлар кўзатилади. Бу муоммани ҳал этиш учун, кўпроқ хорижий ОТМлар ва ташкилотларнинг маблағлари, грант берувчи ва донор ташкилотларнинг ҳаражатларидан унумли фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш керак.

халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилиши (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳоказо);

Маълумот    

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали томонидан халқаро илмий тадбирлар (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳоказо) ташкил этилмаган.

Камчиликлар:

-хорижий ҳамкор ОТМлар билан ҳамкорликнинг сустлиги;

-профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлар билан шуғилланиш даражаси, хорижий олимлар ва тадқиқотчилар билан алоқаларининг мавжуд эмаслиги;

Таклифлар:

-филиалнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими 2020 йилнинг май ойида ташкил этилган бўлиб, унга қадар хорижий алоқалар илмий-ишлар ва инновациялар бўлими томонидан олиб борилган. Филиалда ҳозирга қадар 4 та хорижий ОТМ билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Ушбу хорижий ОТМларнинг 1таси билан мунтазам ўзаро ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Филиалнинг халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш учун бўлим раҳбари моашини ошириш ва бўлимни сўнги замонавий асбоб-ускуналар ва техника билан таъминлаш зарур. Шунингдек, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчиларнинг филиал халқаро ҳамкорлик фаолиятига улушини мунтазам баҳолаб бориш таклиф этилади.

халқаро совринлар соҳиблари;

Маълумот    

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг жами 6 нафар талабалари халқаро танловларларда иштирок этган ва совринли ўринларни қўлга киритган. «Чолғу ижрочилиги» мутахассислиги 1-курс талабаси Айдос Қоныратбаев Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида 2020 йил 3-4 март кунлари оралиғида ўтказилган “Балачақ-2020” халқаро танловида 1-ўрин совриндори бўлган.

«Кинотелеоператор» мутахассислиги 2-курс талабаси Байхрам Сейтжанов 2020 йилнинг  2-3 март куни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган ёшларни қўллаб-қўвватлаш, уларни кино соҳасига қизиқтириш, кино санъатини ривожлантириш бўйича ҳар йили ўтказилаётган “КИНОАРТ-2020” VII ҳаваскор кинорежиссёрлар фестивалида қисқа метражли фильмлари билан иштирок этиб, фестивалнинг тақдирлаш маросимида “Энг яхши оператор” номинацияси ғолиби деб топилган.

2020 йилнинг 1 октябридан 10 декабригача Россия Федерациясининг З.Исмагилов номидаги Уфа давлат санъат институтида онлайн тарзда ўтказилган «Аркадаш» ёшлар театр жамоалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида театр ва кино тақризлари Халқаро танловида филиалнинг 4-курс талабалари Отемис Султанбаев, Жаксилик Абибуллаев ва Наурыз Есимбетовлар «Бадиий сўз» номинацияси бўйича 2-ўрин, 4-курс талабаси Азиз Гадамов ушбу номинация бўйича 3-ўрин билан тақдирланган.

Камчиликлар:

-талаба-ёшларнинг хорижий тилларни билиш даражасининг пастлиги, хорижий танловларга ариза топшириш, мотивация хатини ёзиш бўйича билим-тажрибасининг йўқлиги;

Таклифлар:

Филиал талабалари учун хорижий тиллар бўйича бепул тўгараклар ташкил этиш, талабалар учун хорижий грантлар, танлова ва стипендияларга ҳужжат топшириш шартлари, босқичлари ва ҳужжатларнинг турлари бўйича тегишли мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш.

хорижий мамлакатлардаги методик, илмий семинарлар аъзолари;

Маълумот    

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилар орасида хорижий мамлакатлардаги методик ва илмий семинарлар аъзолари мавжуд эмас.

Камчиликлар:

-профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий ҳамкорлигининг йўқлиги, халқаро миқёсида илмий-тадқиқот ишларига қизиқишнинг пастлиги;

Таклифлар:

Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилган пайтда унинг илмий-тадқиқот ишларида хорижий тажрибаси, нуфузли халқаро илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолалари ва уларнинг хорижий олимлар томонидан иқтибослар сони ва унинг хирш индекс даражасига қараб ишга қабул қилиш. Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий алоқаларни ўрнатиш ва халқаро илмий тадқикот фаолиятидаги ютуқларига қараб моддий рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

мунтазам хорижий илмий алоқага эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони;

Маълумот 

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилар орасида мунтазам хорижий илмий алоқага эга бўлган профессор-ўқитувчилармавжуд эмас.

Камчиликлар:

-профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий ҳамкорлигининг йўқлиги, халқаро миқёсида илмий-тадқиқот ишларига қизиқишнинг пастлиги;

Таклифлар:

Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилган пайтда унинг илмий-тадқиқот ишларида хорижий тажрибаси, нуфузли халқаро илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолалари ва уларнинг хорижий олимлар томонидан иқтибослар сони ва унинг хирш индекс даражасига қараб ишга қабул қилиш. Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий алоқаларни ўрнатиш ва халқаро илмий тадқикот фаолиятидаги ютуқларига қараб моддий рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар асосида кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилганлиги;

Маълумот    

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида хорижий ОТМлар билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлармавжуд эмас.

Камчиликлар:

-халқаро ҳамкорлик фаолиятининг самарали ташкил этилмаганлиги, ҳамкорлар билан тузилган шартномалар бандларининг ижро етилмаслиги;

Таклифлар:

Филиалнинг халқаро ҳамкорлик бўлими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида бўлимнинг техник базасини яхшилаш ва бўлим ходимларининг тажрибасини ошириш таклиф этилади.

чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари (номи, сони, ҳажми);

Маълумот    

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларимавжуд эмас.

Камчиликлар:

-профессор-ўқитувчиларнинг чет эл грантлари билан ишлаш тажрибасининг йўқлиги, хорижий тилларни билиш даражасининг пастлиги, хорижий алоқаларининг мавжуд эмаслиги;

Таклифлар:

хорижий мамлакатларда чоп этилган монография, мақола ва ўқув адабиётлари сони (турлари бўйича);

Маълумот    

Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан 2019 ва 2020 йилларда хорижий илмий нашрларда жами 88 та илмий мақолалар чоп этилган, шундан 78 та илмий мақолалар ОАК эътироф этган хорижий журналларда чоп этилган. 2020 йилда хорижда чиқарилган илмий мақолаларнинг 9 таси импакт-факторли («Web of Science», «Scopus» ва бошқа халқаро эътироф этилган базаларга киритилган журналларда) журналларда чоп этилган.

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий мамлакатларда монография ва ўқув адабиётлари чоп этилмаган.

Камчиликлар:

Таклифлар:

таълим олиш учун хорижий фуқароларнинг жалб этилиши;

Маълумот    

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалига таълим олиш учун хорижий фуқаролар жалб этилмаган.

Камчиликлар:

Таклифлар:

илмий-педагог кадрларнинг хорижда малака оширганлиги;

Маълумот    

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ва илмий-педагог кадрлари хорижий ОТМлар ва илмий тадқиқот муассасаларида малака ошириш ва стажировка курсларида иштирок этмаган.

Камчиликлар:

Таклифлар:

хорижий олий таълим муассасалари ва хорижий илмий марказлар профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларининг таълим жараёнига жалб этилиши;

Маълумот    

2019-2020 йилларда жами 3 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар, санъат ва маданият соҳаси мутахассислари таълим жараёнига жалб этилган. Жумладан, 2019 йилнинг 1-5 декабрь кунлари Қозоғистон Республикасининг М.Ауезов номидаги Жанубий-Қозоғистон давлат университетининг “Онер” кафедраси мудири Б.Тлеубаева ва ушбу кафедранинг катта ўқитувчиси Е.Жолдасов филиалнинг “Мусиқали театр актёрлиги”, “Кино ва телевидение режиссёрлиги”, “Драмматик театр ва кино актёрлиги”, “Чолғу ижрочилиги” ва “Вокал ижрочилиги” мутахассисликларининг 1-4 курс талабаларига мастер класс машғулотларини ўтган. 2019 йилнинг 2-3 декабрь кунлари Белгиянинг Брюссель мустақил университети профессори Ханс Дэ Вольф иштирокида филиал талабаларига мастер класс ташкил этилган. Нуфузли халқаро таълим ва маданият ташкилотлари ҳисобланган ITEC, DAAD, KOICA, JICA, TIKA, GIZ, British Council ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.

Камчиликлар:

Таклифлар:

хорижий мамлакатлар учун тайёрланган кадрлар ва илмий даражали кадрлар сони;

Маълумот 

2019-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида  хорижий мамлакатлар учун тайёрланган кадрлар ва илмий даражали кадрлар мавжуд эмас.

Камчиликлар:

Таклифлар:

Loading

Foydali manbalar