11 февраль – Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” Мазкур сана 2016-йилдан бошлаб дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда.
Сана муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалда жорий йил 6-11-феврал кунлари ҳафталик ўтказиш белгиланган ва ҳафталик доирасида олима аёллар, илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи хотин-қизлар ва талаба қизлар иштирокида илмий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилган эди.
Бугун ҳафталик доирасида ўтказилган илмий-амалий, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар билан ушрашув ташкил қилинди. Тадбирда филиал директори А.Аяпов, Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси О.Кдырниязова, факультет декани Г.Ходжаметова ва доцент М.Исмайловалар давлатимиз томонидан хотин-қизларга қаратилган эътбор ва уларни қуллав-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлаб ўтиб, бу борада ўз фаоллигимизни намоён қилишимиз лозимлигини таъкидлади.
Тадбир сўнгида ҳафталик доирасида ўтказилган илмий-амалий, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар филиал администрацияси томонидан муносиб тақдирланди.





Филиал матбуот хизмати.
![]()