Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида диний тошкилот вакилларининг иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни филиал директорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Кдрниязова бошқариб борди. Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг Нукус шаҳар бош мутахассиси Х.Незаматов, Нукус шаҳар “Муҳаммад Бақый ийшан” масжиди имом-хатиби Ш.Қудайбергенов, Нукус шаҳар “Муҳаммад ибн-Аҳмад ал-Беруний” номидаги ўрта махсус ислом билим юрти ўқтувчиси А.Якупов ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги шиддатли давр ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитетни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор бериш муҳим масалалардан эканлигин таъкидлаб ўтди.

Тадбирда диний экстремистик, миссионерлик, оммавий маданият билан боғлиқ жамиятимизга ёт бўлган салбий иллатлардан йироқ бўлиш ва онгимизда бўшлиқ бўлмаслиги учун китоблар ўқиш, спорт билан шуғулланиш, мусиқа ва бошқа тўгаракларга бориш кераклиги, кийиниш маданиятига ҳам катта эътибор бериш зарурлиги, умуман жамиятмизга пойдали бўлган машғулатлар билан шуғилланиш кереклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.


Тадбир сўнгида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олди.
![]()