Ўзбекстон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида «Оқ йўл сизга битирувчилар» номли тадбир ўтказилди. Тагбирда Қорақолпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев ва филиал директори А.Аяповлар нутқ сўзлаб, битирувчиларни ва уларнинг ота-оналарини бугунги қувончли куни билан табриклади ва келажакда танлаган касбининг малакали мутахасиси бўлиб етилишига муваффақият тилади. Шунингдек тадбирда битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига Қорақолпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Филиал ҳокимлигининг табрикномаси топширилди.

2022-2023-ўқув йилида Ўзбекстон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида 8 таълим йўналиши бўйича 127 нафар талаба битирмоқда. Мана бугун битирувчи ёшларимиз йиллар давомида олган билимлари натижасида давлат аттестация синовлари ва битирув малакавий ишларини ҳимоя қилишга эришди.

Мамлакатимизда олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва юқори билимли етук мутахассислар таёрлаш сифатини ошириш борасида кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада юртимизда ўқийман, изланаман деган ёшлар учун барча имкониятлар яратиб берилган. Шундай имкониятлардан унумли фойдаланган ёшларимиз илм-фан, санъат соҳасинда юқори натижаларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, 2021-2022-ўқув йилида филиал талабалари орасидан битта давлат стипендия эгаси етилиб чиққан бўлса, 2022-2023-ўқув йилида тўрт нафар талаба давлат стипендия ғолиби бўлишга сазовор бўлди. Бундан ташқари санъат йўналишинда ҳам талабаларимиз Халқора ва республикалик танловларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киргизиб келмоқда.

Бу йилги битирувчи талабалар орасида 71 яшар Шинигул Дўстхожаева ҳам бўлиб, у филиалнинг «Чалғу ижрочилıгı» таълим йўналишини битирмоқда.
– “Орзуйим олий маълумотли бўлиш эди. Мана орзуйимга етдим. Умримнинг 50 йилга яқин даврида санъат соҳасида меҳнат қилдим. Эндиги орзуйим магистратура босқичига ўқишга кириш дейди,- опамиз Ш.Дўстхожаева қувончини ичига сиғдира олмай.

Тадбирда бир қатор профессор-ўқитувчилар ташаккурнома билан такдирланиб, кеча талаба-ёшлар томонидан тайёрланган концерт датури билан давом этти.

А.Оразов
![]()