Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали психологи томонидан филиалда ижтимоий психологик мухит саломатлигини мустахкамлаш махсадида 1-босқич талабаларининг психологик паспорти тузилди. Ушбу психологик паспортда талабаларнинг характер ва темперамент хусусиятларини ўрганувчи “Психогеометрик шакллар бўйича кимсиз?” Ранглар психологияси, “Ким қайси томони билан ўйлайди?”, “Темпераментни аниқлаш 12 саволли шахс сўровномаси” тестлари, мулоқотчанлик ва низолашувчанлик даражасини аниқловчи, шунингдек, талабанинг гуруҳдаги ўрнини, лидерлик ва оутсайдерликни белгилаб берувчи “Социометрия” каби тест ва методикалар ўрин олган.


А.Юсупова. Филиал психологи.
![]()