Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали томонидан Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театрида «Ўзбекистон-умумий уйимиз» шиори остидаги «Дўстлик ва маданият» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унга республикамиздаги барча миллий маданий марказларнинг вакиллари ва талаба-ёшлар қатнашди.
Даслаб «Ўзбекистон — бағрикенг ўлка» мавзусида фото-кўргазма ташкил этилди.
Сўнг филиал директори А.Аяпов, Нукус шаҳар ҳокимлигидан Н.Қудайбергенов ва Ғ.Оралбаевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда миллатлараро ҳамжиҳатликни, дўстликни мустаҳкамлашга қаратилаётган самарали ишлар олиб борилаётганлигин алоҳида таъкидлаб ўтди.


Тадбирда таъкидлангандек, бугунги кунда мамлакатимизда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликни яна да ривожлантиришда кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яқдил, аҳил бўлиб, тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшов меҳнат этиб келмоқда. Юртимизда яшаётган турли миллат ва халқларнинг урф-одатларига ҳурмат билан қараш, ҳар бир миллатга қарашли байрамларни кенг турда белгилашга муҳим эътибор қаратилган. Бу борада мамлакатимизда турли миллат вакилларининг ўз она тили, маданияти ва санъати, миллий қадриятларини ривожлантиришда 150 га яқин маданий марказлар самарали иш олиб бормоқда. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистонда Рус, Украин, Қазоқ ва Түркман миллий маданий марказлари, Корейслар ассоциациясининг иши йўлга қўйилган. Шунингдек, кўп миллатли халқимиз бир мақсад, бир ғоя йўлида бирлашиб, юртимиз ривожи йўлида меҳнат этиб келаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.
Тадбирда «Тумар» рақс ансамбли ва иқтидорли ёшлар тамонидан турли миллат ҳалқларининг миллий ашула ва рақслари ижро этилиб кеча иштирокчиларига мароқли завиқ бағишлади.

Тадбир сўнгида филиал директори А.Аяпов миллий маданий марказларидан келган меҳмонларга совғалар топшириб, тадбирни ташкиллаштирганларга ўз миннатдоршилигин билдирди.


Филиал матбуот хизмати.
![]()