Меҳнат ва ўкув низоларини кўриб чикишда касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнатга ва ўкишга бўлган хукукларини ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш;
Ўкув-илмий жараёни дастури бажарилишига, филиалнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмаклашиш, ходимларнинг ташаббусларини кўллаб-кўватлаш;
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими,ойлик маошлари, жамоа шартномасида белгиланган кўшимча устамалар тўғри ва ўз вақтида тўланаётганлиги, шу катори меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат мухофазаси, техника хавсизлиги хамда ходимларнинг соғликларини ҳимоялаш борасидаги тадбирлар бажарилишини устидан назоратни амалга ошириш.
Меҳнат қонунчилигига риоя килиниши, мазкур шартноманинг мажбуриятлари, бандлари ва низомлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, ходимларнинг хукукий билимларини ошириш.
Иш жойлари меҳнат мухофазаси, техника хафсизлиги ва санитария коидаларига мувофиқлигини кузатиш.
Ходимларни дам олдириш ва соғломлаштириш мақсатида уларга ва оила аъзоларига соғломлаштириш муассасаларга йулланмаларни тақдим этиш.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ходимлари ўртасида меҳнат интизомини мустахкамлашга йўналтирилган тушунтириш ишларини амалга ошириш, фиоиалда ихтилоф вазиятларни олдини олиш чораларини кўллаш.
Мазкур шартнома шартлари, ички меҳнат тартибининг коидалари сўзсиз бажарилиши мақсадида иш берувчи билан ижтимоий хамкорликни амалга ошириш, маданий-оммавий тадбирлар ва спорт-соғломлаштириш ишларини уюштиришда кўмаклашиш, иш берувчи билан биргаликда «Маънавият ва марифат» хонолари ва бурчаклари ишларини ташкил этиш, маърифий тадбирларни ўтказиш.