22 сентябрь – “Халқаро автомобилсиз кун” Бу куни дунёнинг кўплаб давлатларида турли тадбирлар, акциялар ўтказилиб келинади.
Бу борада мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимша чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асос «автомобилсиз бир кун» ва бошқа турли акциялар ташкил этилиб қилинмоқда.
Сана муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ходимлари ҳам акция доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда.
Бундай тадбирларнинг ташкил қилиниши фуқаролар орасида экологик маданиятни шакллантириб, экологик муҳитни юмшатишда аҳамиятли ҳисобланади.



ЎзДСМИ Нукус филиали матбуот хизмати.
![]()