ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

Avtor: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Gruppa: Jańalıqlar
Sáne: 25.04.2023

Жори йил 11-апрель куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ўрганиш бўйича топшириқлар берилган эди.

Бу борада Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалига Беруний туманидан 66 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, филиал директори А.Аяпов ҳамда институтнинг масъул раҳбар ходимлари Беруний туманидаги «Амир Темур», «Дўстлик», «Марказий», «Бунёдкор», «Пахтакор», «Беруний», «Олтинсой», «Сарайкул» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Муаммоларни ўрганиш жараёнида мазкур ёшларга бугунги кунда уларнинг давлатимиз раҳбари эътиборида эканлиги, мавжуд муаммоларини ҳал қилиш бўйича яқиндан ёрдамлар бериб борилиши тушунтирилимоқда.

Филиал матбуот хизмати

Loading

Paydalı derekler

Загрузка...