Жорий йил 20-апрел куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида талабалар иштирокида янги таҳрирдаги Конституция тарғиботига бағишланган “Референдум ва ёшлар” форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда Филиал директори А.Аяпов сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли янгиланишлар, конституцион ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.
Тадбир якунида талабалар санъаткорлар томонидан ижро этилган куй–қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.






![]()