РЕФЕРЕНДУМ ВА ЁШЛАР

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 20.04.2023

Жорий йил 20-апрел куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида талабалар иштирокида янги таҳрирдаги Конституция тарғиботига бағишланган “Референдум ва ёшлар” форуми бўлиб ўтди.  

Тадбирда Филиал директори А.Аяпов сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли янгиланишлар, конституцион ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир якунида талабалар санъаткорлар томонидан ижро этилган куйқўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.

Loading

Foydali manbalar