2022-2023-ўқув йилида Ўзбекстон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида 8 таълим йўналиши бўйича 127 нафар талаба битирмоқда. Мана бугун битирувчи ёшларимиз йиллар давомида олган билимлари натижасида давлат аттестация синовлари ва битирув малакавий ишларини ҳимоя қилишга эришди.
Бу йилги битирувчи талабалар орасида 71 яшар Шинигул Дўстхожаева ҳам бўлиб, у филиалнинг «Чалғу ижрочилıгı» таълим йўналишини битирмоқда.

– “Орзуйим олий маълумотли бўлиш эди. Мана орзуйимга етдим. Умримнинг 50 йилга яқин даврида санъат соҳасида меҳнат қилдим. Эндиги орзуйим магистратура босқичига ўқишга кириш дейди,- опамиз Ш.Дўстхожаева қувончини ичига сиғдира олмай.



Бу йўлда опамизга омад, муваффақият ва куч-ғайрат тилаймиз.
Филиал матбуот хизмати.
![]()