Аввал Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида таҳсил олаётган талабаларини ижодий имтиҳонлар асосида аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнлари бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси бўлим бошлиғи Р.Рузметов, мазкур инспексиянинг бош мутахассиси И.Сабуров, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлим бошлиғи И.Қунназаров ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори А.Аяповлар иштирокида олийгоҳда таълим сифатини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд камчиликлар ва уларни ечимини топиш масаласида қисқача суҳбат бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, ижодий имтиҳонлар жараёнини кўздан кеширди.




Маълумот учун ижодий имтиҳонлар жараёнлари https://uzdsmi-nf.uz/test-cam/ манзили орқали онлайн ҳавола қилинмоқда.
Филиал матбуот хизмати.
![]()