2022 йил 31 январь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида илмий Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда филиал администрация ходимлари, кафедра бошлиқлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Тадбирни филиал директори, филология фанлари номзоди А.Аяпов бошқариб борди. Кенгаш йиғилишда Ўқув бўлими бошлиғи Б.Турдиев масофавий ўқитишда онлайн дарларнинг сифатини ошириш, флатпомага зарур ресурсларни жойлаштириш, талабалар давомати мониторинги бўйича нутқ сўзлади.


Шундан сўнг, Маънавий-маърифий бўлими бошлиғм С.Абатбаев мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, қабул қилинган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини талабалар ва профессор-ўқитувчиларга кенг тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида нутқ сўзлади.
Кенгаш йиғилишида «Режиссура ва актёр моҳарати» кафедраси мудири Л.Уразмбетова кафедранинг илмий салоҳияти томонидан амалга оширилган ишлар, кафедранинг илмий салохияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ютуқлари, чет-ел профепессор-ўқитувчилар ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобат берди.

Шунингдек, кенгаш йиғилишида Сиртқи бўлим ва Буғхалтерия бўлимларининг ҳисобатлари тингланди.


Филиал матбуот хизмати.
![]()