Жаҳон савдо ташкилоти ва кўп томонлама савдо тизими бўйича махсус ўқув курси ташкил қилинди

Avtor: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Gruppa: Jańalıqlar
Sáne: 21.05.2022

Ўзбекистан давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 апрель кунги 2/11-2/10-15 сон хатига асос «Жаҳон савдо ташкилоти ва кўп томонлама савдо тизими» мавзусида махсус ўқув курси ташкил қилинди.

Махсус ўкув курсида «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраси мудири Л.Уразов жаҳон савдо ташкилотининг вазифалари, тарихи, тузилиши ва афзалликлари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар  берди.

Тадбирда таъкидлангандек, жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) —мамлакатлараро савдо қоидаларини бошқариб турувчи ягона халқаро ташкилот ҳисобланади. ЖСТ (WTO, ингл. World Trade Organization)нинг асосий мақсадларидан бири ўзини ўзи ҳимоя қилишни кучайтириш ва протекционизм қўлланишини бекор қилишдан иборат. Мазкур ташкилот халқаро тижорат учун қулай ҳуқуқий тизимни тақдим эта оладиган чексиз имконият эшиги. Ўзаро қабул қилинган муҳим ҳужжатлар давлатларнинг ўз савдо сиёсатларини келишилган мезонларда олиб боришларида масъулият юклайди. Бундан кўзланган мақсад — жаҳон бозорида муваффақиятли фаолият юритишда товарлар ва хизматларни ишлаб чиқувчилар, экспортёр ва импортёрларга кўмак беришдир.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Филиал матбуот хизмати.

Loading

Paydalı derekler

Загрузка...