ҲАФТАЛИК ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВ ВА МУСАБОҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 14.02.2023

“11 февраль – Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” Мазкур сана 2016-йилдан бошлаб дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда.

Сана муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалда жорий йил 6-11-феврал кунлари ҳафталик ўтказиш белгиланган ва ҳафталик доирасида олима аёллар, илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи хотин-қизлар ва талаба қизлар иштирокида илмий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Ўтказилган тадбирлар доирасида талаба қизлар ўртасида турли танлов ва спорт мусабоқалари ҳам ташкил қилинган эди.  

Бугун ҳафталик доирасида ўтказилган танлов ва мусабоқа ғолиби деб топилган ёшлар «Фахрий ёрлиғ» ва совғалар билан тақдирланди.

Филиал матбуот хизмати.

Loading

Foydali manbalar