Шарқ халқларининг уйғониш фасли бўлган «янги кун», «янги йил» Наврўз байрами ўлкамизга қутлуғ қадам қўймоқда. Яшариш ва янгиланиш айёми бўлган Наврўзни халқимиз кун билан туннинг тенглашуви, табиатнинг уйғониши сифатида кенг турда нишоллаб келмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним» шиори остида умумхалқ байрам тадбири ўтказилди.
Байрам кечасида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Н.Ансатбаев, Қорақалпоғистон халқ артисти Ж.Султабаев ҳамда филиал директори А.Аяповлар сўзга чиқиб, йиғилганларни баҳор айёми – Наврўзи олам билан қизғин қутлашди.
Шундан сўңг, «Тумор» ансамбили ва талаба-ёшлар тарафидан тайёрланган консерт дастури меҳмонлар эьтиборига ҳавола этилди. Байрам томошалари давомида миллий спорт ўйинлари бўлган арқон тортиш, тош кураши каби ўйинлар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
Очиқ осмон остида ўтказилган, саҳналаштирилган кансерт дастури барчани кўнглига қувонч ва хуш кайфият улашди.











Филиал матбуот хизмати.
![]()