Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талаба-ёшлари иштирогида «Биз ёшлар диний – экстремизм ва терроризмга қаршимиз» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирни филиалнинг Маънавий ва маърифий бўлим бошлиғи О. Кдирниязова олиб борди. Унда Қорақолпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖҚБ гёҳбандликка қарши курашиш бўлими катта оператив ходими Б. Хожаметов, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари майор Н.Торешов ва Д. Палекеевлар талабаларга бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш дунёнинг глобал муаммоларининг бири эканлиги, бу иллат – миллат ва давлат танламаслиги, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳалотни мувофиклаштиришга қарши қаратилган иллат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир сўнгида диний экстремизмга қарши курашишга оид видеоролик қўйиб берилди ва талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
ЎзДСМИ Нукус филиали матбуот хизмати
![]()