ФИЛИАЛДА МАРИЯШ ИСМАЙЛОВА НОМИДАГИ СТИПЕНДИЯ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 12.01.2023

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2022-йил 8-ноябрда «2030 -йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси ва уни 2021-2022-йилларда амалга ошириш бўйича комплекис чора-тадбирлар дастури ижроси тўғрисида»ги 128-сонли қарори қабул қилилди. Қарорнинг   5-бандинда илм-фан-таълим соҳасида муваффақиётга эришган машхур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендияни жорий этиш ва уни тақдим этиш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Қарорда белгиланган вазифаларнинг ижросин таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 22-декабрда «Олий таълим муассасаларида илм-фан-таълим соҳасида муваффақиётга эришган машхур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендияни жорий этиш ҳақида» 422-сон буйруғи қабул қилилди.

 Ҳужжатда илм-фан-таълим соҳасида муваффақиётга эришган машхур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендияни жорий этишда Олий таълим муассасалари орасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ҳам бор бўлиб, унда «Режиссура ва актёр моҳорати» кафедраси доcенти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Марияш Исмайлова номидаги стипендия жорий этилиши белгиланган.

 Илм-фан-таълим соҳасида муваффақиётга эришган машхур ўзбек аёллари номи билан аталувчи бу стипендия 2022-2023-ўқиш йилининг баҳорги семестридан бошлаб жорий этилиши назарда тутилган.

 Филиал матбуот хизмати.

Loading

Foydali manbalar