ФИЛИАЛИМИЗДА БИТИРУВЧИЛАРГА ДИПЛОМ ТОПШИРИШ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 25.06.2025

Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида 2024-2025-ўқув йилини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга диплом топширишга бағишланган «Келажак ёшлари» номли тантанали кеча бўлиб ўтди.

Кечада битирувчилар, уларнинг ота-оналари, профессор-ўқитувчилар, педагог ходимлар, шунингдек, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, профессор Н.Сайфуллаев ва Нукус филиали директори А.Аяповлар сўзга чиқиб, барча битирувчи ёшларни самимий табриклаб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилади ва битирувчиларга дипломлар топширилди.

Якунланаётган жорий ўқув йилида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалини жами 447 нафар битирувчи, шундан бакалавриатнинг кундузги таълим йўналишлари бўйича 195, сиртқи таълим йўналишлари бўйича 249 нафар талаба, магистратура мутахассисликлари бўйича 3 нафар магистрант тамомламоқда.

Тадбир санъат ва маданият ходимлари ҳамда институтнинг иқтидорли талабалари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Loading

Foydali manbalar