Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Видеоселектор йиғилишида Президентмиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида мажлис бўлиб ўтди. Мажлисга директор ўрибосарлари, декан ва кафедра бошлиқлари иштирок этди.

Тадирда филиал директори, филология фанлари номзоди А.Аяпов видеоселекторда таъкидланган вазифалар ижросин таъминлашда талабаларнинг бандлигини таъминлашда бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ташкил этиш кераклиги таъкидлаб ўтди.
Шунингдек мажлисда талабалар таълим-тарбияси билан шуғилланишда тьюторлар билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ҳам масъул бўлишлари кераклиги таъкидланди. Ижарада турувчи талабалар учун ажратилган 50 фоиз ижара тўловлари ўз вақтида тўланиши бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Тадбир сўнгида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб олинди.
Филиал матбуот хизмати.
![]()