“ЯНГИ АВЛОД КАДРЛАРИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 21.02.2023

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида  ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон  Республикаси  Кенгаши томонидан талабалар иштирокида ”Янги авлод кадрлари” лойиҳаси номли тадбир ташкил қилинди.

Тадбирни филиал директорининг Ёшлар масалалари ва  маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ўтепбергенов олиб борди.

Ўнда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири А.Аманбаев, Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Б.Адилчаев ва  “Ёшлар қаноти”  фаол  аъзоси Д.Абдувасиевлар  мамлакатимизда  кейинги йиллари ёшларга қаратилаётган эътибор, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти,  партиянинг ёшларга яратаётган имкониятлари, аъзо бўлиш тартиблари, заҳира кадрларни шакллантириш ва уларни сиёсий билимларини ошириш, бизнес кўникмаларини шакллантириш  мақсадида ўқитиш бўйича ҳам батафсил маълумотлар берди.

Тадбирда таъкидлангандек, ёшларни лойиҳада муваффақиятли  иштирок  этган бакалавр ёки магистратура босқичлари битирувчи талабаларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритиш, партия тизимидаги иш ўринларига замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган ходимларни топиш ва тегишли лавозимларга тавсия этиш, ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш ва давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш каби лойиҳанинг аниқ мақсадлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларимизнинг илм фан тараққиётида уларнинг улуши ва фаоллигини оширишга  аҳамият қаратиш кераклиги, келгусида яхши етук кадрлар бўлиб  чиқишида эътиборни кучайтириш кераклиги қайд қилинди.

Ёшлар  билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, унда ёшларнинг ҳам фаоллигини янада оширишда уларнинг ҳам фикр ва таклифлари тингланди. Тақдимот якунида талабалар партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилди.

Филиал матбуот хизмати.

Loading

Foydali manbalar