Депрессия, стресс ҳолатларини олдини олиш ва психологик иммунитетни шакллантириш
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида 2-босқиш талабалари иштирокида «Депрессия, стресс ҳолатларини олдини олиш ва психологик иммунитетни шакллантириш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренинг филиал психологи А.Юсупова томонидан олиб борилди. Семинар бошида талабаларга депрессия ва стресс тушунчалари, стресснинг қандай турлари мавжудлиги ҳақида маълумот берилди. Маълумки, турмуш тарзимизда депрессия ва стресс ҳолатлари учраб туради. Инсон бундай пайтларда тушкун кайфиятга берилиб, иштиёқи секин аста сўниб боради. Айнан шундай вақтда психологик иммунитетни ҳосил қилиш зарур. Инсон ўзига ўзи аъло кайфият бағишлаб, руҳиятини чиниқтириб борса тушкун ҳолатлардан ўзини бемалол олиб чиқиб кета олади. Семинар-тренинг давомида психолог томонидан мазкур мавзулар юзасидан суҳбат олиб борилди.
Шунингдек, филиал талабалари орасида депрессия ҳолатини аниқловчи тест ўтказилди ва улар тест натижалари билан таништирилди. Психологик семинар-тренинг ўзгача тарзда бўлиб ўтди. Энг муҳими талабалар мавзу бўйича тўлиқ ва аниқ тушунчаларга эга бўлишди ҳамда ўзларидаги депрессия ҳолати билан ҳам яқиндан танишдилар. Семинар якунида мавзуга оид қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.

ЎзДСМИ Нукус филиали матбуот хизмати
![]()