«ЭНГ ЯХШИ МАҚОЛА МУАЛЛИФИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Avtor: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Gruppa: Jańalıqlar
Sáne: 08.02.2023

11 февраль – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” Мазкур сана 2016-йилдан бошлаб дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда. Сана муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалда  жорий йил 6-11-феврал кунлари ҳафталик ўтказиш белгиланган ва ҳафталик доирасида олима аёллар, илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи хотин-қизлар ва талаба қизлар иштирокида илмий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу йил 8-февраль куни филиалда талаба-ёшлар иштирокида «Аёл бахти» мавзусида “Энг яхши мақола муаллифи” кўрик-танлови ташкил этилди. Ўтказилган танловда Сахна ва экран драматургияси таълим йўналиши 1-курс талабаси  Ш.Нурумбетова биринши, Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиши 2-курс талабаси  Г.Баймуханова иккинши ва учинчи ўринни Кутубхона ахборот фаолияти таълим йўналиши 1-курс талабаси  Ш.Утегеноваларнинг мақолалари ғолиб деб топилди. Ғолиблар «Фахрий ёрлиғ» ва совғалар билан тақдирланди.

Филиал матбуот хизмати.

Loading

Paydalı derekler

Загрузка...