РЕЖИССЕР ВА АКТЁР, МОҲИР ПЕДАГОГ НАЖМАТДИНАҢСАТБАЕВ БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Avtor: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Gruppa: Jańalıqlar
Sáne: 31.01.2023

Бугунги кунда талаба-ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, улар онги ва қалбини мафкуравий таҳдидларидан ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда маъанавий ва ижодий тадбирларнинг ўрни алоҳида ҳисобланади.

Бугун Ўзбекстан давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида Ўзбекистон халқ артисти, Бердақ номидаги Давлат мукофоти лауреати, «Меҳнат шуҳрати», «Эл-Ююрт ҳурмати» ва “Дўстлик” орндени соҳиби, профессор Нажиматдин Аңсатбаев билан ижодий ушрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Н.Ансатбаевнинг ўмр йўли ва ижоди ва санъат соҳасига кириб келиши ва бу борада эришган ютуқларини ва  бугунги кунда юртимизда ёш истеъдод соҳибларига яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, режиссер ва актёр Н.Аңсатбаев Қорақалпоқ театр репертуарини ривожлантиришга ўзининг катта ҳиссасини қушган. У дунья юзидаги таниқли бўлган, шунингдек, қорақалпоқ драматургларининг 60 тан зиёд асарларини саҳналаштирган. Улардан, қорақалпоқ ва бошқа да қушни халқлар драматурглари К.Рахманов, М.Карим, С.Хожаниязов, Т.Жумамуратов, Т.Сейтжанов, О.Абдурахманов, А.Абдуллин, Б.Жәкиев, С.Ахмад, У.Умарбеков, Цагарили, С.Балгабаев, Қ.Нарқабилларнинг «О дүньяға мирәт», «Жаралы жүреклер», «Ай тутылған түнде», «Сүймегенге сүйкенбе», «Тикленген туў», «Абу Райхан Беруний», «Урыны қарақшы басты», «Тирсеклер», «Он үшинши председатель», «Әке тәғдири», «Келинлер қозғалаңы», «Сақ ғарға сағағынан», «Өз арзасы менен», «Ханума», «Ең сулыў келиншек», «Нур саяда қалмайды» спектакльларин атаб ўтса бўлади. Шунингдек, у С.Юдаковнинг «Майсаранинг ҳийласи» операси ва Н.Мухаммеддиновнинг биринши қорақалпоқ операси бўлган «Әжинияз» операсини Қорақалпоқ театр саҳнасида илк маротаба қўйишга сазовор бўлган.

Таниқли режиссер ва актёр Н.Аңсатбаев театр жамаоси билан 2008 йилда ва 2014 йилда Ашғабадта ўтказилган Халқаро театрлар фестивалида, 2009 йили Каирда ўтказилган XXI халқаро театр фестивалида «Ең сулыў келиншек» спектакли билан қатнашиб, қорақалпоқ театр ҳунарини жаҳонга таништиршда катта ҳисса қушган. Нажматдин Ансатбаев театрда иш бошлаши билан, барча саҳналаштирилган янги асарларда бош қаҳармон ролларини ижро этган.

Н.Ансатбаев Ўзбек ва Қорақалпоқ театр санъатини ривожлантириш йўлида фидокорона меҳнатлари билан бирга 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Режиссура ва актёр маҳорати” кафедраси профессори бўлиб фаолият юритади. Ёшларга ўзининг бор маҳоратини ўргатиб, саньатимизнинг ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  Ўзининг кўп йиллик педагогик фаолияти давомида бир қанча шогирдлар тайëрлашга эришган. Унинг кўплаб шогирдлари олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот институтларида, санъатнинг бошқа жабҳаларида ўз мутахассилиги бўйича фаолият олиб бармоқда. Фаолияти давомида нуфузли ва халқаро илмий журналларда бир нешта мақолалар ва 1 та дарсликнинг муаллифи ҳисобланади.

Ушршув домомида талаба-ёшлар Н.Ансатбаев ижро этган фильм ва спектакларини тамоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

Жонли мулоқот тарзида ўтган ижодий учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоблар олдилар.

Филиал матбуот хизмати.

Loading

Paydalı derekler