ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 02.12.2022

Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганина 30 йил тўлди. Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў – эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир.

Конституцияда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкин.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат гимни янгради.

Сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, туб моҳиятига кўра ўзида илғор миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этган, бутун халқ ва барча қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Ўтган давр мобайнида халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккури, ақл-заковатининг кўзгуси бўлмиш Конституциямизнинг ҳаётий негизи нақадар мустаҳкам эканлигига, у халқаро талабларга ҳар томонлама мос келишига ишонч ҳосил қилдик.

Бош Қомусимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра ҳар ким эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Буларнинг барчаси, республикамиз фуқаролари сингари азиз бухороликларнинг келгусидаги ҳаёт тарзини янада яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш каби эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Шу боис, Конституциямизни доимий ва чуқур ўрганиш, уни ҳаётимизнинг дастуруламалига айлантириш ва шу асосда ҳуқуқ ва эркинликларимизни рўёбга чиқариш ҳамда бошқа кишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш барчамизнинг бурчимиздир.

Тадбир талабалар томонидан таёрланган концерт дастури билан давом этди.

Филиал матбуот хизмати.

Loading

Foydali manbalar