БИЛИМЛИГА ДУНЁ КЕНГ

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 21.01.2023

ОАВ биз ҳаққимизда

 — Қорақалпоқ халқининг бетакрор санъати ва маданиятини янада юксалтириш, театр, кино, телевидение ва халқ ижодиёти йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида 2008 йилнинг 28 апрелида Президентимиз қарорига мувофиқ, Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиали ташкил этилган эди, — дейди мазкур филиалнинг режиссура ва актёрлик маҳорати кафедраси доценти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марияш Исмайлова. — Кейинчалик ўқув юртимиз Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти филиалига айлантирилди. Ҳозирги пайтда ўқув жараёнларида назария ҳамда амалиётни бирга олиб боряпмиз. Яхши мутахассисларни тайёрлашда бор билим ва тажрибамизни ишга соляпмиз.

Ҳар бир давлат истиқболи, дунё миқёсида обрў-эътибори ёшларни қўл­лаб-қувватлашга, таълим даргоҳларида уларга билим берадиган илмий кадрлар малакасига бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, юртимизда ёшлар­нинг пухта билим олишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Навқирон авлод вакилларининг замон талабига мос таълим олиши, уларни касбга йўнал­тириш, маънавий дунёсини бойитиш ҳу­кумат эътиборидаги асосий вазифалар этиб белгиланган.

— Филиал очилган йили унга 25 на­фар талаба қабул қилинган бўлса, ҳозир­ги вақтда 9 таълим йўналиши бўйича 942 нафар йигит-қиз билим олмоқда. Бугунги кунда муассасамиздаги 1 факультет, 5 кафедрада 59 нафар профессор-ўқитув­чи талабаларга таълим-тарбия бериб ке­лади. Улар орасида 6 нафар профессор, 9 нафар фан номзоди, 5 нафар доцент, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари, Ўзбекистон ва Қорақал­поғистонда хизмат кўрсатган артистлар, Қорақалпоғистон халқ бахшилари бор. Бу назария ва амалиётни бирга олиб боришда, шунингдек, талаба-ёшларнинг ўз таълим йўналишлари бўйича етук му­тахассис бўлиб етишишида муҳим аҳа­миятга эга, — дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус фи­лиали директори, филология фанлари номзоди Аманжол Аяпов. — Шуни алоҳи­да таъкидлаш жоизки, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нати­жасида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб филиалда сиртқи бўлим очилди. Мазкур бўлимга дастлабки йили 100 нафар та­лаба қабул қилинган бўлса, бугунги кун­да 538 йигит-қиз таҳсил олмоқда.

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб фи­лиалда магистратура, бакалавриат таъ­лим йўналишлари бўйича янгидан учта — эстрада актёрлиги, эстрада ва оммавий томошалар режиссёрлиги, бахшичилик ва достончилик таълим йўналишлари очилган.

— Президентимиз 2020 йил 25 де­кабрь куни Ўзбекистон ёшлари фору­мида ҳар бир туман ва шаҳардан беш нафар талабани маданият ва санъат олий таълим муассасаларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш ташаббусини илгари сурган эди. Биз буни ёшларга қа­ратилган алоҳида эътибор деб биламиз, — дейди филиалнинг сиртқи бўлими бошлиғи, филология фанлари номзоди Даўлетмурат Пахратдинов. — Бу ташаб­бус асосида Қорақалпоғистон Республи­каси шаҳар ва туманларида маданият ва санъат соҳасида фаолият кўрсатаётган 85 нафар, Хоразм вилоятидан 65 нафар йигит-қиз талабаликка қабул қилинди. Ҳозир улар 3-курсда таҳсил олмоқда.

— Мен 2006 йилдан буён Шуманай туман маданият бўлимида ишлаб кела­ман, — дейди филиалнинг 3-курс тала­баси Зияда Сейдуллаева. — 2005 йили Қалли Айимбетов номидаги маданият коллежининг хореография бўлимини тугатганман. Оилали бўлганим боис, таълим олишнинг йўлини топа олмай келаётгандим. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир туман ва шаҳардан беш нафар талабани маданият ва санъат олий таъ­лим муассасаларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш бўйича берган тавсия­си асосида ўқишга қабул қилиндим. Мен­га шундай имконият берилганидан жуда хурсандман.

Кейинги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, ёшларнинг олий таълимга қамров даражасини ошириш, талабаларни турар- жой билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. филиал учун 9 қаватли, 300 ўринли ётоқхона биноси янгидан қурилади ва мавжуд ўқув биносида капитал таъмирлаш ишлари бажарилади.

Филиалда талабаларнинг ўқув адабиётларига бўлган эҳтиёжини қондириш, янги адабиётлар харид қилиш асосида ахборот-ресурс маркази китоб фондини ошириш, мавжуд адабиётларнинг элек­трон форматини яратиш ҳамда профес­сор-ўқитувчилар томонидан яратилган адабиётларни чоп эттириш бўйича ҳам кўплаб ишлар қилиняпти. Бугунги кунда филиалнинг ахборот-ресурс марказида 15 883 нусха китоб мавжуд.

Сўнгги йилларда таълим соҳасини янада ривожлантириш учун илғор дав­латлар тажрибаси амалиётга татбиқ этилмоқда. Филиалда етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ил­мий ва академик ҳамкорлик олиб бориш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Айни вақтда 5 хорижий ОТМ билан ме­морандум ва шартномалар имзоланган. Бу келишувлар доирасида кафедралар кесимида ҳамкорлик ишлари тобора кен­гайиб бормоқда. Жумладан, З.Исмаги­лов номидаги Уфа давлат санъат инсти­тути, Сибирь давлат санъат институти, М.Авезов номидаги Жанубий-Қозоғистон давлат университети, Яссавий номидаги Қозоқ-турк халқаро университети, Тараз давлат университетлари билан турли йўналишларда алоқалар йўлга қўйил­ган. Ўзаро ҳамкорлик шартномаларига биноан филиал талабаларига сабоқ бе­риш ва маҳорат дарслари ўтиши учун чет элдан уч нафар профессор-ўқитувчи жалб қилинди. Шунингдек, Киев миллий санъат ва маданият институти, Озар­байжон давлат санъат ва маданият уни­верситети, Беларусь давлат санъат ва маданият университетлари билан ҳам ҳамкорлик келишувларига эришилган.

— Олий таълимни янги босқичга кўтариш мақсадида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожланти­риш концепциясини тасдиқлаш тўғри­сида”ги фармони қабул қилинган. Ушбу муҳим ҳужжатга кўра, республикадаги камида 10 олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи мингталигига киритиш ва олий таълим муассасала­рида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш режа­лаштирилган эди. 2021-2022 ўқув йили­дан бошлаб мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари кредит-мо­дуль тизимига ўтказилди. Мазкур тизим­нинг олий таълимда жорий қилиниши ўқитиш сифатини ошириш, шаффоф­ликни таъминлаш, коррупцияга барҳам бериш, таълим олувчининг ҳақиқий би­лимини юзага чиқариш ҳамда талаба­нинг мустақил ўқиб-ўрганиб, ўз устида ишлашига замин яратди, — дейди Ўзбе­кистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Же­нис Шаниязов. — Шунингдек, профес­сор-ўқитувчиларга бўлган талабни ҳам оширди. Бугунги кунда филиалимизнинг ҳам биринчи ва иккинчи босқичларида ўқув жараёни тўлиқ кредит-модуль тизи­мида ташкил этилмоқда. Албатта, олий таълим тизимида татбиқ этилаётган ислоҳотлар халқаро стандартлар асоси­да ва меҳнат бозори талабига мос кадр­ларни тайёрлашда муҳим восита ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, ёшлар­нинг олий таълимга қамров даражасини ошириш, талабаларни турар-жой би­лан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Филиал учун 9 қаватли, 300 ўринли ётоқхона би­носи янгидан қурилади ва мавжуд ўқув биносида капитал таъмирлаш ишлари бажарилади.

— Сўнгги пайтларда ёшлар китоб ўқимай қўйди деган фикрларни кўп гапиряпмиз. Бу гапда ҳам жон бор, ал­батта. Лекин бир нарсани ҳам унутмай­лик, интернет тармоғи ривожлангач, кўпчилик электрон китобларни ўқишга ўтди, — дейди институтнинг маданий ва кутубхона фаолияти таълим йўналиши­ни тугатган Улбосин Убайханова. — Мен ўтган йили ушбу мутахассисликни бити­риб, бугунги кунда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Ну­кус филиалида кутубхоначи бўлиб иш бошладим. Ушбу касбни танлашимдан мақсад — китоб мутолаасини яхши кўра­ман. Қолаверса, болалар, ёшларни ки­тоб ўқишга ундаш, қизиқтириш жараёни жуда қизиқ ва мароқли.

Албатта, билим олишга, дунёга илмий нигоҳ билан боқишни истовчи ёшларга қилинаётган ғамхўрликлар уларни яна­да янги марралар сари руҳлантиради. Таълимни сифат жиҳатдан янги босқич­га кўтариш жуда катта эътиборни талаб этади. Сабаби, таълим соҳасига эъти­борни кучайтирмай туриб, жамиятнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Зеро, Президентимиз томонидан 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиши ҳам юртимизда инсон ва унинг сифатли таълим олишига эътибор бугунги куннинг энг муҳим вази­фаси эканини кўрсатиб турибди.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири

Loading

Foydali manbalar