Дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат гимни янгради.

Сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, ер юзида икки юз элликдан ортиқ давлат мавжуд бўлиб, ҳар бир мамлакат ўз Давлат мадҳиясига эга. Мадҳия қайси мамлакатники бўлмасин, у ўша халқнинг орзу-умидларининг акс-садо бўлиб, озод ва мустақиллигини ер курраси бўйлаб ифодалаб туради. Улар билан бир қаторда ғурур ила жаранглаётган мадҳиямиз ҳам ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. Тадбирда сўзга чиққанлар ана шу жиҳатларга эътибор қаратишди.



Филиал матбуот хизмати.
![]()