ЖАМОА АЁЛЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Muallif: ÓzMKÓMI Nókis filialı baspasóz xızmeti
Turkum: Yangiliklar
Sana: 07.03.2023

«8-март Халқаро хотин-қизлар куни» меҳрибон оналаримиз, дилбар қизларимиз, оиламиз фариштаси бўлган уй бекаларига бўлган ҳурматнинг кўриниши сифатида тан олинади. Сана муносабати билан Ўзбекистон давлат  санъат ва маданият институти Нукус филиалида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Филиал директори А.Аяпов ва жамоа ходимлари йиғилганларни янгиланиш, яшариш паслининг дастлабки байрами билан қизғин табриклаб, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда филиалда ёшларга илм-фан сирларини ўргатаётган профессор-ўқитувчиларнинг 43 фоизин хотин-қизлар ташкил этади. Улар орасида 2 фан номзоди, 5 доцент ва 1 профессор, шунингдек, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларига хизмат кўрсатган артист, «Ниҳол» соҳибаси лауреати, «Зулъфия» номидаги давлат мукофоти эгаларининг мавжудлиги жамоа учун катта ишонч ва фахр ҳисобланади. Катта ютуқларимиздан бири 2022-йили тўрт талаба қизимиз давлат стипендияси соҳибалари бўлди.

Тадбир сўнгида иштрокчиларга байрам совғалари топширилди.

Филиал матбуот хизмати.

Loading

Foydali manbalar