Branch charter

              Қорақалпоғистон Республикаси

        Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан

             2015 йил «_____»_________даги

             реестр рақами билан

                 «РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»                                                       

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

    Ўзбекистон Давлат санъат ва

   маданият институти ректори

Б.С.Сайфуллаев

   ________________________

    2015 йил «_____»__________

 

                                                 ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ НУКУС ФИЛИАЛИНИНГ

                                                                                                                              НИЗОМИ

 

 

НУКУС-2015 йил

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг

2015 йил “___” ______даги _____ сонли буйруғига илова

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

НУКУС ФИЛИАЛИ

НИЗОМИ

 

  1. Умумий қоидалар

 

  1. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида”ги № 1771-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси санъат ва маданият институтининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
  2. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали (кейинги ўринларда ЎзДСМИ Нукус филиали деб юритилади) оператив бошқарувида ўзига хос мол-мулкка эга ва ўз мажбуриятлари юзасидан унга бириктирилган мулкка амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
  3. ЎзДСМИ Нукус филиали ўзи юридик шахс ҳисобланмайди. У ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси банкларида ўз ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкаларига эга.
  4. ЎзДСМИ Нукус филиали Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи кўрсатилган муҳрга эга.
  5. ЎзДСМИ Нукус филиали ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, конунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа қонуний ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруқ ва фармойишларига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг буйруқ ва кўрсатмаларига ҳамда мазкур Низом талабларига амал қилади.
  6. ЎзДСМИ Нукус филиалини бошқаришни Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг ректори тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда тайинланадиган директор, унга берилган (ваколат доирасида) амалга оширади.
  7. ЎзДСМИ Нукус филиалининг расмий номланиши:

 

 

 

 

тўлиқ;  ўзбек тилида – Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали, қисқача- ЎзДСМИ Нукус филиали;

тулиқ; рус тилида – Нукусский филиал Государственного института искусств и культуры Узбекистана, қисқача-Нукусский филиал ГИИиКУз;

тўлиқ;  инглиз тилида – Nukus  branch  of the Uzbekistan state Institute of          Аrt and Сulture  (UZSIAC)

  1. ЎзДСМИ Нукус филиали жойлашган  манзили: (230100),           Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ҳурлиман қиз бахши қўчаси,  37- уй   Teл:8(361)224 14 10,факс:8(361)224 14 10
  1. II. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг асосий вазифалари

 

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

         – маданият, театр санъати, кино ва телевидиние соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган, халқ ижодиёти анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қодир, бадиий ижоднинг замонавий методлари, инновацион техника ва технологияларни пухта эгаллаган юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш;

– маданий-маънавий бойликни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган миллий театр мактаби ва бадиий ижод маҳоратини ривожлантириш;

– ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, илғор педагогика, инновация ва ахборот коммуникация технологиялари, электрон ахборот ресурслари, жумладан, интернетдан кенг фойдаланган ҳолда, таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;

– маданият, театр санъати, кино ва телевидение, халқ ижодиёти анъаналари, бадиий ижоднинг замонавий методларини ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;

– ёшларни ватанпарварлик ва миллий ғояга садоқат руҳида, маънавий юксак ва ҳар томонлама баркамол ривожланган, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган шахслар этиб тарбиялаш;

– давлат таълим стандартлари талабига мувофиқ малакали мутахассислар тайёрлаш.

 

III. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларнинг субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

а) Талабалар:

  1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат коммиссиясининг баённомасига асосан директорнинг буйруғи билан ўқишга қабул қилинган шахс ЎзДСМИ Нукус филиалининг талабаси ҳисобланади. Талабага талабалик гувоҳномаси ҳамда рейтинг дафтарчаси берилади.

ЎзДСМИ Нукус филиалига қонунчиликда белгиланган тартибда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган шахслар аризаларига биноан  Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Филиалга қабул барча учун  (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. Қонунчиликка мувофиқ тест синовларисиз муайян имтиёз асосида ҳам ўқишга қабул қилиш кафолатланади.

Актёрлик, режиссёрлик ва операторлик йўналишининг ўзига хос касбий хусусиятларидан келиб чиқиб, ушбу таълим йўналишларига ақлий, жисмоний ва руҳий носоғлом, ногирон шахслар қабул қилинмайди.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалининг талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– фан, санъат ва маданиятнинг, замонавий тараққиёт даражасига мос келувчи билимлар олиш;

– филиал ахборот ресурс марказида мавжуд бўлган китоблар, даврий нашрлар, электрон таълим воситаларидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;

–  бепул маслаҳатлар ва тавсиялар олиш;

– аудиториялар, таълим жараёнига оид воситалардан ўрнатилган тартибда бепул фойдаланиш;

– таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда институт, деканат ва кафедра раҳбариятига билдиришга ва уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш;

– филиал  миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш;

– илмий тадқиқот ва ижодий ишларнинг барча турларида ва илмий конференцияларда қатнашишга ҳамда уларнинг натижаларини нашр этишга ва бу ҳақда ахборотлар бериш;

-филиалда қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ва улар ишида қатнашиш.

Талаба сифатли ва юқори савияда билим олиши, танлаган ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб етишиш учун қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.

Талаба ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилмаслиги, бу ҳуқуқлардан ўзга шахслар манфаатига зид мақсадларда фойдаланмаслиги шарт.

  1. Давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шаклида таълим олаётган талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда стипендия билан таъминланадилар.
  2. Талабалар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Беруний, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек номидаги Давлат стипендиялари, шунингдек, ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар тайинлаган стипендияларни олиш ҳуқуқига эгадирлар.
  3. Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.
  4. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кундузги ўқув шаклида таълим олаётган талабаларга филиалда ўқиётган вақти давомида ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш имкони берилади.

 Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган талабаларга ўкишдан бўш вактларида филиалининг ўзида, шунингдек, бошка жойларда ишлашга рухсат этилади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалидан ўз ҳоҳиши ёки узрли сабабларга кўра четлаштирилган талаба талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари асосида қайта ўқишга тикланиш ҳуқуқига эга.

Илгари филиалдан маъмуриятнинг ташаббуси билан четлаштирилган шахсларни барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

ЎзДСМИ Нукус филиали талабалари белгиланган тартиб ва қоидалар асосида бошқа олий таълим муассасаларига ўқишларини кўчириш (ўқишга қайта тикланиш) ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эга бўлмаган нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар,  ўқув-маслаҳат  пунктлари  ва  бошқалар)дан  талабаларни ЎзДСМИ Нукус филиалига ўқишини кўчириш (ўқишга тиклаш) мумкин эмас.

  1. Талабалар ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқасига кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 ЎзДСМИ Нукус филиали талабалари олий таълимнинг таълим дастурлари ва ўқув режасида назарда тутилган  билимларни эгаллашлари, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажаришлари зарур ҳамда ЎзДСМИ Нукус филиали Низомига, Ички тартиб қоидаларига риоя этишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, талабаларни ўқиш вақти ҳисобидан таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ман этилади.

  1. Ушбу Низом ва филиалнинг Ички тартиб қоидаларида назарда тутилган мажбуриятларни бузгани тақдирда талабага нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилади: ҳайфсан ҳамда талабалар сафидан четлатиш. Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштири­ли­ши мумкин:

а) ўз ҳоҳишига биноан;

б) ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муноса­ба­ти билан;

в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссияси маълумот­но­ма­си асосида);

г) академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;

д) ўқув интизомини ва филиалининг ички тартиб-қоида­ла­ри­ни бузганлиги учун;

е) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

ж) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

з) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

и) вафот этганлиги сабабли.

Филиал маъмурияти ташаббуси билан талабаларни ўқишдан четлаштириш филиал касаба уюшмасининг ёзма розилигини  инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Қоидаларнинг 14-банди “д” кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, филиалнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.

Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда норозилик билдириши мумкин.

Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғма жилдида сақланади.

Интизомий жазолар талабаларнинг касаллик ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмаган ҳолда ҳатти – ҳаракат аниқлангандан сўнг бир ойдан ва ҳатти-ҳаракат содир этилганидан сўнг олти ойдан кечиктирилмай қўлланилади. Талабалар касаллик пайтида, академик таътил ёки ҳомиладорлик ва туғиш ҳолати билан боғлиқ бўлган таътил пайтларда талабалар сафидан четлаштириш мумкин эмас.

Касаллик пайти талаба (ёки унинг ота-онаси) ариза ва тегишли маълумотномалар билан, одатда, бир ҳафтадан кечиктирилмасдан институтга маълум қилинади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида таълим ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалга оширилади.

 Филиалнинг профессор – ўқитувчилари таркиби, ўкув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик ходимлари (персонали)

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар, муҳандислик – техника, маъмурий – хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув – ёрдамчи ва бошқа хизматчилар лавозимлари мавжуд.

Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент лавозимлари киради.

  1. 21. Профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларни эгаллаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февраль 20 – сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ танлов асосида меҳнат шартномаси бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 март Ф-137-сонли фармойишига мувофиқ филиалнинг директор ўринбосарлари, директор тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги  томонидан Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти билан келишилган ҳолда тайинланади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– белгиланган тартибда филиал Илмий Кенгашига сайлаш ва сайланиш;

– филиалнинг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

– филиалнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув, илмий ва ижодий бўлинмаларнинг хизматларидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;

– ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;

– филиал маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш;

– қонунчиликда белгиланган тартибда танловларда қатнашиш, лавозимларни эгаллаш;

– ўзлари ишлаётган кафедра,ташқари бошқа  кафедра, ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаш (асосий иш жойи билан келишилган ҳолда);

– хорижий ҳамкасбларнинг соҳага доир илмий ва ўқув-услубий  адабиётлари билан танишиш ва улар билан фикр алмашиш;

– ўз фани бўйича сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш;

– назарий билимларини амалий тажрибасини, илмий тадқиқот олиб бориш услубини, педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш;

– талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

– грантлар, илмий лойиҳалар, хўжалик шартномаларида иштирок этиш;

– Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиали профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

– таълим тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ва технология интизоми, филиал Низоми, Ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилиш;

-ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва ўқитувчилик шаънига доғ туширмаслик;

– иш жараёнида мулоқат қиладиган филиал ходимлари, талабалари ва бошқа шахслар билан ҳушфеъл муносабатда бўлиш;

– иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, ҳар йили тасдиқланадиган шахсий режа асосида ўқув-услубий, илмий ва маънавий-маърифий ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, хусусан:

       а) ўқув юкламалари ҳажмини, ўқув-услубий, илмий ўқув-ташкилий ишларни тасдиқланган шахсий режа асосида бажариш ва маънавий-маърифий ишларда иштирок этиш;

       б) дарслик, ўқув қўлланма тайёрлаш, ўқув адабиётлар, илмий мақолалар, монографиялар ёзиш;

       в) тарбиявий ишларни олиб бориш, талабалар билан маънавий-маърифий ишларда бевосита иштирок этиш, шу жумладан дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган тадбирларда;

       д) Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган кафедра илмий мавзуларида иштирок этиш;

       е) ўз малакасини мунтазам равишда ошириш;

– меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларига  риоя қилиш;

– филиалнинг мол-мулкини авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш;

– иш берувчига бевосита етказилган хақиқий моддий зарарни қоплаш;

– филиал жамоатчилик ишларида қатнашиш;

– педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш;

– замонавий талаблар даражасида таълим олувчиларнинг танлаган  йўналиши (мутахассислиги) бўйича юксак касбий тайёргарликни, меҳнатга бўлган қобилиятни шакллантириш;

– чет тили ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб бориш;

– таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни шакллантириш;

– “Устоз-шогирд” тизимида иштирок этиб, ўзига бириктирилган шогирдлар билан илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни амалга ошириш;

– ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш;

–  кийиниш маданиятига риоя этиш;       

– республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан  хабардор бўлиш;

– филиал, кафедра томонидан ташкил этиладиган маданий, маънавий, маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш;

– ўзи ўқитадиган фан дастурини мунтазам фан ва техника ютуқлари асосида бойитиб бориш;

– дарсларни юқори савияда ўтиш;

– фан йўналишига тегишли янги манбаларни топиш ва улар билан талабаларни таништириб бориш;

– ҳар ўқув йили бошлангунга қадар ўзи ўқитадиган
фан(лар)нинг ишчи ўқув дастури, календарь режаси ва рейтинг
назоратлари жадвалини ишлаб чиқиш ва кафедра мажлисида
тасдиқлаш;

– рейтинг назорат турларини ўз вақтида ўтказиш;

– талабалар билимини холисона баҳолаш;

– янги педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш;

– илмий салоҳият ва педагогик маҳоратини ошириш;

– талабалар илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

– олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда
фаол қатнашиш;

  1. Филиал профессор-ўқитувчи ходимларининг чет эл хизмат сафарлари Вазирликнинг 13.04.05й. 81-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тартиби тўғрисида”ги муваққат Йўриқнома асосида амалга оширилади.(ЎзДСМИ билан келишилган ҳолда)
  2. ЎзДСМИ Нукус филиалининг профессор-ўқитувчилари таркиби уч йилда камида бир маротаба малакасини ошириш кафолатини таъминлайди.
  3. ЎзДСМИ Нукус филиалнинг маъмурий-хўжалик, муҳандислик-техника, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари филиалнинг Ички тартиб-қоидалари ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.

 

  1. IV. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишлар

 

 

  1. ЎзДСМИ Нукус филиали қуйидаги йўналиш ва мутахассисликлар бўйича олий таълим дастурларини амалга оширади:

1) Олий таълим (бакалавриат):

а) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (бакалавриат) ўқув шакли                                                                                                      йўналишлар номлари:

– 5150300 – Актёрлик санъати (турлари бўйича)

– 5150400 – Режиссёрлик (турлари бўйича)

– 5151400 – Техноген санъати (турлари бўйича)

          – 5151400 – Халқ ижодиёти (турлари бўйича)

– 5151400-Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш

         ЎзДСМИ Нукус филиали таълимнинг асосий таълим дастурларини икки  

         босқичда амалга оширади: бакалавриат.

Бакалавриат – таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган таянч олий таълимдир.

Бакалавр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича таълим йўналиши бўйича «бакалавр» даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.

Олий таълимнинг турли босқичида асосий таълим дастурлари бўйича дастлабки таълим олиш, иккинчи олий таълим олиш сифатида қаралмайди.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида таълим жараёнини ташкил этиш таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фанларнинг дастурлари, филиал директори (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари) томонидан тасдиқланган йиллик календарь ўқув жадвали ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

Таълим жараёнини мақсадли йўналтириш йўли билан ташкил этиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларни танлаш йўли билан институт талабаларига олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарурий шароитлар яратиб берилади.

Таълим-тарбия жараёнининг бирлиги давлат таълим стандартлари билан таъминланади. Филиалнинг гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий фанлари кафедралари, маънавий-маърифий ва спорт бўғинларига, талабалар ва бошқа жамоатчилик ташкилотларига, раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, консультация, семинар, амалий машғулот, маҳорат дарси, лаборатория иши, якка машғулот (амалий ижрочилик билан боғлиқ бўлган санъат йўналишларида), назорат иши, тест, коллоквиум, мустақил иш, амалиёт, курс лойиҳаси (курс иши), бакалаврлик битирув малакавий иши.

Аудитория машғулотларининг бир жуфтлиги учун 80 дақиқалик вақт белгиланади. Ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 10 дақиқа бўлади.

Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар: ўзбек ҳамда корақалпок тиллари ҳисобланади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида кадрлар тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.

Олий таълимнинг асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва “Ўзстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган  давлат таълим стандарти қўлланилади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида ўқув йили икки семестрга бўлинади ва унинг ҳар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назорати шаклида олиб борилади.

Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш ўкув ишлари бўйича директор ўринбосари тавсиясига биноан директор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.

Олий таълимнинг таълим дастурларини ўзлаштириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида” ги Низомга мувофиқ тартибга солинади, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида” ги Низомга асосан битирувчиларнинг якуний аттестацияси билан тугалланади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, илғор педагогика, инновация ва ахборот коммуникация технологиялари, электрон ахборот ресуруслари, жумладан, Интернетдан кенг фойдаланган ҳолда, таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий-услубий ишлар амалга оширилади.

 

  1. Олий таълим муассасасининг таркиби

 

 

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалининг таркибига қуйидагилар киради:

а) Ижтимоий фанлар ва санъатшунослик кафедраси:

б) Режиссерлик ва актерлик махорати кафедраси:

       – Ахборот-ресурс маркази

       – Ҳисобхона

       – Эксплуатация-хўжалик хизмати

       – Канцелярия ва архив

       – Кадрлар бўлими

       – Мониторинг ва ички инспекция бўлими

       – Ахборот-технологиялари маркази

       – Ўқув бўлими

       – Юрист

 

 

 

 

 

 

  1. Филиални бошқариш

 

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалини бошқариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ушбу Низомга мувофиқ якка раҳбарлик ва филиалининг Илмий кенгаши, Васийлар кенгаши орқали жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш тамойили асосида амалга оширилади.
  2. ЎзДСМИ Нукус филиалини бевосита бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 1992 йил 9 март 137-ф фармойишида белгиланган тартиб асосида тайинланадиган директор томонидан амалга оширилади.

Директор филиал  фаолиятига, шунингдек, филиалнинг Ички тартиб қоидалари, Олий таълим тўғрисидаги Низом ҳамда мазкур Низомда белгиланган мажбуриятлар учун тўла масъулдир.

Директор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ филиал номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда унинг вакили сифатида қатнашади, филиалнинг мол-мулкига маъсуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банк муассасаларида филиалнинг ҳисоб рақамларини очади, молиявий маблағлардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш бўйича фармойишлар беради.

 

Филиал директори ваколати доирасида:

– филиалнинг барча ходимлари, талабалари ва бошқа таълим олаётганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;

– филиал директор ўринбосари лавозимига номзодларни тавсия этади ва директор ўринбосарлари вазифалари ҳамда масъулиятларини белгилайди;

– филиал ходимлари ва хизматчиларини, шунингдек илмий-педагогик ходимларини Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ишга олиш ва бўшатишни амалга оширади;

– филиал ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимчаларни белгилайди;

– касаба уюшма қўмитаси ёки филиалнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда Ички тартиб қоидаларини тасдиқлайди;

– филиалнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ёки Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилади;

– филиалда Намунавий штат бирликларига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳамда иш ҳақи фонди, тасдиқланган филиал ходимларининг сони ва лавозим маошлари, тариф сеткаси доирасида филиал профессор – ўқитувчилари таркиби ва филиал ходимларининг штат бирлигини тасдиқлайди ҳамда лавозим маошларини белгилайди;

Филиал директорига ўзи ишлаётган филиалда ва ундан ташқарида ҳақ тўланадиган бошқа раҳбарлик лавозимида (илмий ва илмий – методик раҳбарликдан ташқари) ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат этилмайди.   Директор ўз вазифаларини ўриндошлик бўйича бажариши мумкин эмас.

“Олий   таълим  тўғрисида” ги Низомга мувофиқ ЎзДСМИ Нукус филиалида филиал фаолиятининг асосий масалаларини кўриш учун Илмий Кенгаш ташкил этилади.

 Илмий Кенгаш таркибига директор киради ва Илмий  Кенгаш раиси ҳисобланади, директор ўринбосарлари, кафедралар мудирлари, шунингдек, талабалар ва филиал  ходимлари касаба уюшмаси кенгаши вакиллари киради. Филиал Илмий Кенгашнинг бошқа аъзолари умумий мажлисда яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Профессор-ўқитувчилар таркибидан Илмий Кенгашга сайланадиганлар сони директор буйруғи билан белгиланади.

Илмий Кенгашнинг ваколати, уни сайлаш ва фаолият юритиш тартиби таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг Илмий Кенгаши тўғрисида” ги Низом билан белгиланади.

  1. 36. ЎзДСМИ Нукус филиалида Васийлар кенгаши филиалнинг бошқарувчи жамоатчилик органи ҳисобланади. Унинг таркибига муассис-вазирликлар, маҳаллий ҳокимият, ишбилармон доиралар, жамоатчилик ташкилотлари, жамғарма ва васийлар, бошқа таълим муассассаларининг вакиллари киради.

Васийлар кенгашининг таркиби, ваколатлари, шакллантириш таркиби ва фаолияти “Васийлар кенгаши тўғрисида” ги Низом билан белгиланади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида касаба уюшмалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолият кўрсатади. Талабалар ва ходимлар манфаатларини ҳимоялашни таълим ва фан касаба уюшмалари ҳамда уларнинг филиалда сайланган органлари амалга оширади. Талабалар ва ходимлар ваколат органларининг ҳуқуқлари ва уларга нисбатан филиал маъмуриятининг мажбуриятлари касаба уюшмаси ва жамоатчилик ташкилотлари низомларида ифода этилади.

Амалдаги низомларга мувофиқ ЎзДСМИ Нукус филиалида илмий ва ихтиёрий жамиятлар, илмий-услубий, илмий-техник кенгашлар ва комиссиялар, ёш олимлар кенгаши ва бошқалар ташкил этилиши мумкин.

Филиал директори ва Илмий Кенгаш ўз фаолиятида филиал жамоатчилик ташкилотларининг тавсияларини кўриб чиқади ва ўз фаолиятларида уларни ҳисобга олади.

  1. Кафедра фаолатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида филиалнинг Илмий Кенгаши томонидан сайланадиган мудир раҳбарлик қилади(ЎзДСМИ билан келишилган ҳолда)

Кафедра мудирининг ваколатлари ва кафедра фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 2 июндаги 159-сонли буйруғи билан тасдиқланган  “Олий таълим муассасасининг кафедраси тўғрисида” ги Низом билан белгиланади.

VII. Молия хўжалик фаолияти ва моддий-техник база

  1. 39. ЎзДСМИ Нукус филиалига ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат (таъсисчи) томонидан бинолар, иншоотлар, мулкий мажмуалар, олий таълим муассасасининг паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган мулклар бириктирилади.

   ЎзДСМИ Нукус филиали фақат Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фармойиши асосида давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қаторига киритилган.

   ЎзДСМИ Нукус филиалига ажратилган ер участкалари филиалга муддатсиз текин фойдаланиш учун бириктирилган.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиали жисмоний ва юридик шахслардан совға, ҳадя ёки васият бўйича берилган пул маблағлари, мол-мулк ва бошқа мулкий объектларга, филиал фаолиятининг самараси ҳисобланган интеллектуал ва ижодий маҳсулотларга, шунингдек ўз фаолияти орқали оладиган даромадлар ва бу даромадлар ҳисобидан сотиб олинадиган мулкий объектларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга.
  2. ЎзДСМИ Нукус филиали мол-мулкни ижарага олувчи ва мол-мулкни ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ олий таълим муассасаси ўзига бириктирилган ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бинолар, иншоотлар ва уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулкларни Кенгашнинг розилиги билан белгиланган нархлар бўйича ижарага беришни амалга оширади.

Ижара ҳақи сифатида олинган маблағлар таълим жараёнини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун фойдаланилади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалининг таълим фаолиятини молиявий таъминлаш давлат грантлари асосида мутахассислар тайёрлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, давлат томонидан белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳисобига ажратилган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан талабалар ва тингловчиларни ўқитиш учун белгиланган тартибда олинган тўлов-шартнома асосидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
  2. ЎзДСМИ Нукус филиалининг асосий фаолиятига зарар етмайдиган тартибда таълим ва бошқа соҳаларда пуллик хизмат фаолиятини амалга ошириши, бу мақсадда студия, пулли курслар, тўгараклар, фирма ва бошқа тузилмалар ташкил қилиши мумкин. Филиал шуғулланадиган тадбиркорлик фаолияти мазкур Низомда белгиланган вазифаларга мос келиши керак.

Филиал ўз мулки билан хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш, пуллик таълим хизматлари, консультациялар ва бошқа хизматлар учун нархларни белгилаш, солиқ ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлардан сўнг қолган даромадни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Филиал Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда мазкур Низомга зид бўлмаган шартномаларни тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал қилади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида лавозим маошлари меҳнат шартномаси (битими) тузилаётганда “Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида” ги Низом ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланади. Филиал ходимига лавозим маоши (ставка), ўз функционал вазифаларни ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилган ишларни бажарганлиги учун тўланади. Қўшимча маош, устама ва бошқа моддий рағбатлантириш тадбирларининг ҳажмини филиал мустақил, иш ҳақи фонди доирасида қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва ҳажмда белгилайди.

Белгиланган маошлар аттестация натижасига кўра фақат уни ошириш мақсадида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиалида ташкил этилган жамоат ташкилотларига фаолият кўрсатишлари учун зарур бўлган хоналарни ажратади ва уларни тозалашни ташкил этади.

Филиал қошида тиббий – санитар муассасаси фаолият кўрсатиб, унга иситиш, ёритиш ва сув таъминоти билан таьминланган хоналар ажратилади.

Филиалнинг тегишли биноларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки янгиларини қуриш, уларнинг молиявий таъминоти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

VIII. Халқаро ҳамкорлик

  1. ЎзДСМИ Нукус филиали Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ таълим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эга.

         Чет эл фуқароларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, филиал илмий – педагогик ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўқитувчилик ва илмий – тадқиқотчилик ишлари давлатлараро органининг хорижий давлатларнинг таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари орасидаги шартномалар, шунингдек, ЎзДСМИ Нукус филиалининг қонунчиликка мувофиқ чет эл фуқаролари ва хорижий юридик шахслар билан бевосита тузган шартномалари асосида амалга оширилади.

  1. ЎзДСМИ Нукус филиали қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– халқаро нодавлат ташкилотларга кириш;

– Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари деб қаралиши мумкин бўлмаган, хорижий шериклар билан ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида белгиланган тартиб асосида шартномалар тузиш;

– хорижий шериклар иштирокида филиалнинг таркибий бўлинмалари (марказлар, лабораториялар, техник саройлар ва бошқа бўлинмалар)ни қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ташкил этиш;

  1. ЎзДСМИ Нукус филиали Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган ва “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларни бажаришга, шунингдек халқаро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
  2. ЎзДСМИ Нукус филиалининг ташқи иқтисодий фаолиятидан тушган валюта, моддий тушумлари қонунчиликка биноан унинг Низомида белгиланган фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади.

 

  1. Якуний қоидалар
  1. ЎзДСМИ Нукус филиали мансабдор шахслари, ходимлари ўз ваколатига киритилган вазифалар ҳамда юклатилган мажбуриятларини бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
  2. ЎзДСМИ Нукус филиалини қайта ташкил килиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
  3. Филиалнинг Низомига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
  4. Ушбу Низом Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори томонидан тасдиқланиб, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб кучга киради.

Филиал директори                                            П.К.Палуаниязов.

 

 

Useful resources